Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Фавқулодда вазиятлар вазирлигида Швейцариянинг Сув ресурслари бўйича ҳамкорлик ва ривожлантириш агентлигининг махсус вакили билан учрашув ўтказилди
2018-02-09 | Сиёсат
2018 йилнинг 8 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигида вазирнинг биринчи ўринбосари Комилжон Арипов билан Швейцариянинг Сув ресурслари бўйича ҳамкорлик ва ривожлантириш агентлигининг махсус вакили Мишель Мордазини ҳамда Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчиси Оливье Шав билан учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида М.Мордазини вазирликнинг фавқулодда вазиятларда огоҳлантириш ва оқибатларини бартараф этиш соҳаси билан танишди, шунингдек Швейцария агентлиги билан Ўзбекистоннинг сув ресурсларини бошқариш Миллий лойиҳаси доирасида ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг истиқболли йўналишлари бўйича ҳамкорлик ишлари муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги