Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳрида йўловчи транспорти қулайлиги янада оширилади

2018-02-09 | Сиёсат

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишмоқда.

Бугун пойтахтимиз улкан қурилишлар майдонига айланган. Янгидан-янги иншоотлар, корхоналар, тиббиёт ва таълим муассасалари, равон йўллар, кўприклар барпо этилмоқда. Хусусан, Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг иккинчи босқичи қурилмоқда.

Давлатимиз раҳбари Юнусобод туманида бўлиб, бу ердаги қурилиш ишлари билан танишди.

Метронинг тоннели асосини яратиш мақсадида 305 метрда бетон ишлари бажарилган ва 330 та йиғма темир-бетон конструкциялари ўрнатилган. Қурилишга 200 дан ортиқ ишчи ва муҳандис жалб этилган. Германия ва Хитойдан замонавий техника ва механизмлар келтирилган. Узунлиги 2,9 километрни ташкил этадиган ушбу йўналишни 2019 йилда фойдаланишга топшириш мўлжалланган.

Давлатимиз раҳбари қурилиш ишларини кўздан кечирди.

Барча саъй-ҳаракатлардан мақсад одамларга қулайлик яратиш, деди Шавкат Мирзиёев. Метрополитен ва автобуслар ҳамоҳанглигини таъминлаш, бекатларда йўловчилар тўпланишини ва ҳаракатини мониторинг қилиш, таҳлиллар асосида йўналишларни оптималлаштириш, бу бўйича ҳар куни иш олиб бориш зарур. Йўловчиларни кўпайтириш ҳисобидан йўл кирани арзонлаштириш чораларини кўриш керак.

Шу ерда пойтахтимизда қурилаётган ер усти метроси бўйича ахборот берилди. Президентимиз ушбу метро қурилишини такомиллаштириш, илм асосида материаллар вазнини енгиллаштириш, метро йўли остидаги ҳудудни ободонлаштириш, қўшимча хизматларни йўлга қўйиш юзасидан кўрсатмалар берди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться