Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хитой Ташқи ишлар вазири билан учрашув

2018-02-07 | Сиёсат

2018-йилнинг 7 февраль куни Хитой Халқ Республикасига расмий ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Пекин шаҳрида Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди.

Учрашувда икки томонлама муносабатларнинг муҳим масалалари, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017-йил 11-13-майдаги давлат ташрифи ва Хитой раҳбарияти билан музокаралари доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида вазирлар томонидан «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик» номли Афғонистон бўйича бўлажак конференция кун тартибига алоҳида эътибор қаратилди. Конференция Ўзбекистон ва Афғонистоннинг қўшма ташаббусига кўра Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Музокараларда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться