Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Хитой Элчиси билан учрашув
2018-03-05 | Сиёсат
2018 йилнинг 2 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Цян Янг билан учрашув бўлиб ўтди.
Музокараларда Ўзбекистон-Хитой муносабатларининг долзарб жиҳатлари, жумладан ҳозирда Хитой раислик қилаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги масалалар муҳокама қилинди.
Учрашувда таълим соҳасида икки томонлама ҳамкорлик, аввало кадрларни тайёрлаш масалалари кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги