Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

​Парламентлараро дўстона муносабатлар жадаллашмоқда

2018-03-06 | Сиёсат

​2018 йил 5 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Сенат Раиси Н.Йўлдошевнинг юртимизда меҳмон бўлиб турган Туркия парламентининг “Туркия-Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси Ҳайдар Али Йилдиз бошчилигидаги Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.​

Учрашувда томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида муносабатлар тобора ривожланиб бораётганини, бунда икки давлат раҳбарларининг олий даражадаги ташрифлари, уларда эришилган келишувлар муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидладилар.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н.Йўлдошев юқори мартабали меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, мазкур ташриф парламентлараро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва ўзаро манфаатли келишувларга эришишда алоҳида аҳамиятга эга бўлишини таъкидлади. Бу, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси билан Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси ўртасида имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумнинг амалий натижаси экани, парламентларимиз аъзоларининг мулоқоти фаоллашиши икки давлатнинг кўпқиррали ҳамда узоқ муддатли ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшишини қайд этди.

Мазкур ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳи ва Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлисининг “Туркия-Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳининг қўшма мажлиси ҳам ўтказилди.

Мажлис якунлари бўйича амалий тадбирлар режаси (“Йўл харитаси”) имзоланди.

Ташриф доирасида, шунингдек, давлат қўмиталари ва идоралари раҳбарлари, ОАВ вакиллари билан Халқаро Пресс-клубнинг пресс-кофе форматида қатор учрашувлар ўтказиш, Самарқанд, Бухоро шаҳарларини зиёрат қилиш, мамлакатларимизнинг парламентлараро ҳамкорлигини янада ривожлантиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши назарда тутилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Поделиться