Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Президенти "Мангольд Консалтинг" компанияси бошқаруви раиси билан учрашди

2018-03-02 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 март куни Тошкент халқаро аэропортида Германиянинг "Мангольд Консалтинг" компанияси бошқаруви раиси Клаус Мангольд билан учрашди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, Ўзбекистонда Германиянинг етакчи компаниялари билан ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли шерикликни ривожлантиришга устувор аҳамият қаратилаётганини алоҳида таъкидлади.

Бугунги кунда мамлакатимизда Германиянинг "МАН", "Клаас", "Лемкен", "Кнауф" каби ўз соҳасида етакчи бўлган концерн ва корхоналари муваффақиятли фаолият юритмоқда. "Сименс", "Бош", "Висманн", "Хумана" ва кўплаб бошқа компаниялар билан биргаликда истиқболли инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда. Германиядан Ўзбекистон иқтисодиётига жалб этилган инвестициялар ҳажми 1 миллиард долларини ташкил этади.

Учрашувда Германия компаниялари билан Ўзбекистонда юқори технологияли ишлаб чиқариш корхоналарини очиш, транспорт-логистика ва туризм инфратузилмасини модернизация қилиш, савдо-сотиқ ва қўшма лойиҳаларни молиялаштириш бўйича амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

"Мангольд Консалтинг" компаниясига раислик қилиш билан бирга туризм соҳасида энг йирик компаниялардан бири бўлган "ТУИ груп" кузатув кенгашининг раҳбари саналадиган Клаус Мангольд Ўзбекистон Республикаси Президентига мулоқот қилиш иш имконияти ҳамда Германия ишбилармон доираларининг мамлакатимиздаги лойиҳалари ва таклифларига кўрсатилаётган ҳар томонлама кўмак учун самимий миннатдорлик билдирди. Ўзбекистон билан кенг кўламли ва ўзаро манфаатли бизнес-шерикликдан ғоят манфаатдор эканини қайд этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться