Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АҚШ Конгресси делегацияси билан учрашув

2018-11-19 | Сиёсат

2018 йил 19 ноябрь куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Ниғматилла Йўлдошевнинг Америка Қўшма Штатлари Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзоси, АҚШ Конгресси “Ўзбекистон бўйича кокус” (дўстлик гуруҳи) раиси Трент Келли бошчилигидаги делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда парламентлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йил май ойидаги АҚШга тарихий ташрифи шарофати билан Ўзбекистон ва АҚШ парламентлари аъзолари ўртасида икки томонлама мулоқот тобора фаоллашиб бормоқда. Конгресс Кутубхонасининг “Очиқ дунё” дастури доирасида Олий Мажлис палаталари делегацияларининг АҚШга сафарлари кўпаймоқда. Конгресс вакиллари мамлакатимизга ташриф буюрмоқда. Куни-кеча улар Хельсинки комиссияси таркибида юртимизда бўлди.

АҚШ конгрессменлари делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи АҚШнинг мамлакатимиз билан ҳамкорликни кучайтиришга бўлган қизиқиши ортиб бораётганидан дарак беради. АҚШ Конгрессида “Ўзбекистон бўйича кокус” тузилгани бу борадаги улкан қадамдир. Конгрессменларнинг ушбу норасмий клуби парламентлараро алоқаларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш ҳамда Ўзбекистон ва АҚШдаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар моҳиятини яхшироқ тушуниш имконини беради.

Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мамлакатимизнинг янги, замонавий қиёфасини шакллантиришга ва чинакам демократик ҳуқуқий давлат барпо этишга ҳамда кучли фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қаратилганлиги таъкидланди.

Томонлар Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги савдо-иқтисодий, молиявий-инвестициявий ва технологик ҳамкорликни ривожлантириш муҳим эканига урғу бердилар. Ўзбекистонда илғор хорижий тажриба, жаҳон илм-фанининг замонавий ютуқлари, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар асосида иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг устувор тармоқларини жадал инновацион ривожлантириш бўйича ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Буларнинг барчаси иқтисодиётни либераллаштиришга, эркин тадбиркорлик фаолияти учун шарт-шароитлар яратишга ва инвестиция муҳитини яхшилашга қаратилган. Ҳозирги вақтда мамлакатимизда “Женерал Электрик”, “Женерал Моторс”, “Жон Диир”, “Боинг”, “Ханейвел”, “Кока Кола” каби АҚШнинг қатор йирик компаниялари фаол иш олиб бормоқда.

Шунингдек, учрашувда минтақавий хавфсизликни таъминлаш, энг аввало, Афғонистонни барқарорлаштириш ва тиклаш масалалари бўйича икки мамлакатнинг ўзаро ҳамкорлиги масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Томонлар ўзаро манфаатли бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Поделиться