Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси ўз фаолиятини бошлади

2018-11-16 | Сиёсат

2018 йилнинг 13 ноябрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош консулхонаси жойлашган бино қаршисида мамлакатимиз давлат байроғини тантанали кўтариш маросими бўлиб ўтди. Бош консулхона манзили Карл Либкнехт кўчаси 22-уй.

Тантанали маросимда Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Элчиси Ботиржон Асадов, Свердлов вилояти Халқаро ва ташқи савдо вазири Василий Козлов, Россия ТИВнинг Екатеринбургдаги Вакили Александр Харлов, Екатеринбургда аккредитация қилинган бош консуллар, бошқа расмий шахслар ва ўзбек диаспораси вакиллари иштирок этди.

Шу куннинг ўзида консуллик муассасаси очилиши шарафига Свердлов вилояти расмий шахслари, чет эллик дипломатлар, бизнесменлар ва ўзбек диаспораси вакиллари ҳамда Свердлов вилояти Губернатори Евгений Куйвашев иштирокида расмий қабул бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан қайд этилганидек, Урал федерал округи ва Свердлов вилояти маъмурий марказида жойлашган янги дипломатик ваколатхона Ўзбекистон ва Россия минтақаларини, икки давлат халқларини боғловчи яна бир кўприк бўлади.

Бош консулхонанинг биринчи тадбирларидан бири шу куннинг ўзида Екатеринбург шаҳрида ташкиллаштирилган «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил» номли мамлакатимиз туристик салоҳияти тақдимоти бўлгани ҳам бежизга эмас.

Барча ташкилий масалалар ҳал этилгунига қадар бош консулхона томонидан ҳозирги вақтда фақат консултатив кўмак кўрсатилмоқда (“WhatsApp” va “Telegram”​ рақами +79655194222).

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться