Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков билан учрашди

2018-11-19 | Сиёсат

Қирғизистон Республикасида амалий ташриф билан бўлган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков билан учрашди.

Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков Нурдинжон Исмоиловни қутлар экан, бугунги кунда Қирғизистон ва Ўзбекистон муносабатлари сифат жиҳатидан янги стратегик ҳамкорлик даражасига чиққанини қайд этиб ўтди. “ Биз Ўзбекистон билан муносабатларни қадрлаймиз ва юқори баҳолаймиз, қардош қирғиз-ўзбек дўстона ва яхши қўшничилик алоқалари жадал ривожланмоқда. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қирғиз-ўзбек ҳамкорлигининг самарали ривожланишидаги сиёсий иродаси ва амалий саъй-ҳаракатлари туфайли бизнинг муносабатларимиз янги, янада сифатли босқичга кўтарилди. Менинг Ўзбекистонга расмий ташрифим чоғида барча масалалар ўз ечимини топди. Биз буни юқори баҳолаймиз”, — дея таъкидлади Сооронбай Жээнбеков.

Бундан ташқари, Президент Сооронбай Жээнбеков Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига атоқли қирғиз адиби Чингиз Айтматовнинг 90 йиллигини кенг нишонлаётгани муносабати билан миннатдорлик билдирди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов самимий қабул учун Президент Сооронбай Жээнбековга миннатдорлик билдирди.

Нурдинжон Исмоилов Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбековнинг 60 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий табрик ва қутловларини етказди. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

Поделиться