Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Президент заргарлик тармоғини ривожлантириш бўйича муҳим вазифалар қўйди

08.05.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 май куни заргарлик тармоғини ривожлантириш, заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларга шароитни кенгайтириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. 

Эртанги кунга масъулият ва жавобгарлик ҳисси билан яшаш, халқимизга садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз

08.05.2019СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган йирик лойиҳалар ва аввал берилган топшириқлар ижроси билан танишиш мақсадида 6-7 май кунлари Фарғона вилоятида бўлди.

Қозоғистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дархан Сатибалди билан учрашув

08.05.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

2019 йил 7 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида парламент қуйи палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов Қозоғистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дархан Сатибалди билан учрашув ўтказди.

Тайинлов

08.05.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Алишер Абдуалиев лавозимидан озод этилди ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди

07.05.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати

Фарғонага икки кунлик ташриф якунланди. Президент Шавкат Мирзиёев 7 май куни Тошкентга қайтиб келди.

Аҳолини иш билан таъминлаш, даромадларини ошириш чоралари кўрсатиб ўтилди

07.05.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти фаоллари иштирокидаги йиғилишда аҳолини иш билан таъминлаш, даромадларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Бир йил Фарғона вилоятида саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш йили бўлади

07.05.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Фарғона шаҳрида вилоят фаоллари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, нуронийлар, тадбиркорлар иштирокида йиғилиш бошланди.

Шавкат Мирзиёев: Ҳамма иқтисодий соҳаларда асосий мезон - даромад

06.05.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 май куни Фарғона туманидаги «Комилжон ота Мамажонов» фермер хўжалиги даласида вилоят деҳқонлари билан суҳбатлашди.

«Темурбеклар мактаби»нинг битирувчилари олий ўқув юртларига имтиҳонсиз қабул қилинади

06.05.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Фарғона шаҳридаги «Темурбеклар мактаби»ни бориб кўрди.

Шавкат Мирзиёев: Тиббий жиҳозларни юртимизда ишлаб чиқариш ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий жиҳатдан яхши натижа беради

06.05.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳридаги «Listem-Fergana» қўшма корхонасини бориб кўрди.

Шавкат Мирзиёев ипакчилик кластерлари ташкил этиш бўйича кўрсатма берди

06.05.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги “Ипак гиламлар” корхонаси фаолияти билан танишди.

Модернизация Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи фаолиятининг янги даври бўлади

06.05.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 май куни Фарғона нефтни қайта ишлаш заводига ташриф буюрди.

Шавкат Мирзиёев Фарғонага кетди

06.05.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 май куни Фарғона вилоятига жўнаб кетди.

Урганч шаҳрида Ўзбекистон-Туркманистон Давлат чегараси демаркацияси бўйича музокаралар бўлиб ўтди

06.05.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 29 апрель - 5 май кунлари Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегараси делимитация ва демаркация масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Тайинлов

06.05.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йил 4 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида Бахром Бабаев Ўзбекистон Республикасининг Польша Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинлади. Б.Бабаев илгари Элчихона Маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот

06.05.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2019 йил 4 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлиси иши давом эттирилди.

Ўзбекистон Президенти Россия Президентига ҳамдардлик билдирди

06.05.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Москва шаҳрининг "Шереметьево" аэропортида самолётнинг фавқулодда қўниши оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик мактуби йўллади.

Хитой Халқ Республикаси Адлия вазирининг Ички ишлар вазирлигига ташрифи

03.05.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

2 май куни Ўзбекистон Республикаси ИИВда Хитой Халқ Республикаси Адлия вазири Фу Чженьхуа бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда делегация таркибида ХХРнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Цзянь Янь, ХХР ЖХВнинг мамлакатимиздаги расмий вакили Лю Тунпин ва бошқа масъул шахслар иштирок этди. Меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов қабул қилди.