Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Шарғунда 105,5 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилмоқда

30.04.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Сариосиё туманидаги Шарғун кўмир конида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Тўполанг дарёсининг энергетика қуввати оширилади

30.04.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни Сариосиё туманидаги Тўполанг гидроэлектр станциясини бориб кўрди.

Ўзбекистон Президенти Япония Императорига мактуб йўллади

30.04.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Япония Императори Акихитога мактуб йўллади.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарёга ташрифи бошланди

30.04.2019СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳамда аввал берилган топшириқлар ижроси билан танишиш ва истиқболдаги режаларни белгилаб олиш мақсадида 30 апрель куни Сурхондарё вилоятига келди.

Президент Сурхондарёга кетди

30.04.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича аввал берилган топшириқлар ижроси, шаҳар ва туманларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида 30 апрель куни Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн тўққизинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида

30.04.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлиси 2019 йил 3 май куни соат 10.00 да Тошкент шаҳрида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг мажлислар залида очилади.

Ўзбекистоннинг Шанхай шаҳридаги Бош консули тайинланди

30.04.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 30 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг янги тайинланган Бош консули Азиз Масутов Тошкент шаҳридан Хитойнинг Шанхай шаҳрига жўнаб кетди. А.Масутов илгари ТИВнинг Шарқий, Жануби-Шарқий Осиё ва Океания мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Президент Швеция Қиролини табриклади

30.04.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни Швеция Қироли Карл XVI Густавни Швеция миллий байрами – Қирол таваллуди куни билан табриклади.

Ўзбекистон Президенти Қирғизистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

30.04.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ташқи ишлар вазирлигининг Наманган вилоятидаги йиғилиши

29.04.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 26 апрель куни Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов ва Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алишер Абдуалиев Наманган вилояти ҳокимлигида ТИВ раҳбариятининг ташқи йиғилишини ўтказдилар.

Президент Хитойга ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди

27.04.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Бир макон, бир йўл” халқаро форумида иштирок этиш учун 24-27 апрель кунлари амалий ташриф билан Пекин шаҳрида бўлди.

Шавкат Мирзиёев: биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз натижаларини халқларимиз сезиши керак

27.04.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

“Бир макон, бир йўл” иккинчи халқаро форуми 27 апрель куни "Яньци" халқаро конференциялар марказида делегация раҳбарларининг давра суҳбати тарзида давом этди.

Шавкат Мирзиёев ЖАР Президентини табриклади

27.04.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Нидерландия Қиролини муборакбод этди

27.04.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонасини бориб кўрди

26.04.2019СиёсатМанба: ЎзА

Хитойда амалий ташриф билан бўлиб турган Президент Шавкат Мирзиёев 26 апрель куни Ўзбекистоннинг Пекин шаҳридаги элчихонаси янги биносини кўздан кечирди.

Гулистон шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегараси демаркацияси бўйича музокаралар бўлиб ўтди

26.04.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 22-26 апрель кунлари Гулистон шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма демаркация комиссиясида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Ҳукуматлари делегацияларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва БМТ кенг кўламли ҳамкорликни янада кенгайтиради

26.04.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 апрель куни Пекин шаҳрида ўзи учун ажратилган қароргоҳда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев Хитой парламенти раҳбари билан учрашди

26.04.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 апрель куни Пекинда Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси Ли Чжаньшу билан учрашди.

Ўзбекистон делегациясининг Манама шаҳридаги конференцияда иштироки тўғрисида

26.04.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги делегация 2019 йил 27-28 апрель кунлари Манама шаҳрида (Баҳрайн Подшоҳлиги) бўлиб ўтадиган Жанубий Осиёда хавфсизлик бўйича юқори даражадаги 5-халқаро конференцияда иштирок этади.

Қўмита раҳбарияти Ҳиндистон элчиси Винод Кумар билан учрашди

26.04.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

2019 йилнинг 24 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожланитирш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари в.б. У.Касимҳўджаев ўз дипломатик миссиясини тугатаётган Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Винод Кумар билан учрашди.