Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон-Тожикистон музокаралари
2019-04-17 | Сиёсат
2019 йилнинг 11-17 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегараси демаркациясининг ташкилий-ҳуқуқий масалаларини келишиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси делегацияларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегараси демаркацияси бўйича норматив-техник ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланди ҳамда дала ишлари режа-графиги келишилди.
Тадбир якунларига кўра Протокол имзоланди. Икки мамлакат делегацияларининг навбатдаги мажлиси май ойининг иккинчи ўн кунлигида Тожикистон ҳудудида бўлиб ўтади.
Учрашув дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳида ўтди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги