Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Озарбайжон билан консуллик маслаҳатлашувлари
2019-04-17 | Сиёсат
2019 йилнинг 12 апрель куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида консуллик соҳасида биринчи маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.
Учрашувда консуллик-ҳуқуқий соҳада икки мамлакат ўртасида баҳсли масалалар мавжуд эмаслиги таъкидланди ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари, икки давлат қонунни қўлловчи органлари ўртасидаги жорий алоқаларга доир масалалар муҳокама қилинди.
Миграция соҳаси, фуқаролик, оилавий ва жиноий ишларда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Музокаралар якунига кўра масалаҳатлашувлар ўтказиш тўғрисида протокол имзоланди. Мазкур ҳужжат икки мамлакат манфаатдор органлари ўртасида консуллик-ҳуқуқий соҳада эришилган келишувларни амалга оширишни тартибга солади.
Музокараларда икки томондан ҳам ташқи ишлар, адлия, ички ишлар, меҳнат вазирликлари, бош прокуратура, чегара хизматлари консуллик хизматлари ва Озарбайжоннинг Тошкент шаҳридаги Элчихонаси вакиллари иштирок этди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги