Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туркия компанияси билан Ўзбекистон фуқароларини вақтинчалик меҳнат фаолиятига жалб этиш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди

2021-07-15 | Сиёсат

Ўзбекистон Бош консулхонаси  кўмагида Туркиядаги «Vatan Danışmanlık» консалтинг компанияси раҳбариятининг мамлакатимизга амалий сафари ташкил этилди.

Ушбу сафар давомида «Vatan Danışmanlık» консалтинг компанияси вакиллари кеча Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қошидаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида музокаралар ўтказди.

Агентлик бошлиғи ўринбосари Хўжаакбар Файзуллахўжаев ва «Vatan Danışmanlık» консалтинг компанияси бош директори Aлааттин Шахин бошчилигидаги компания вакиллари иштирок этган мазкур учрашувда Туркияда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар натижасида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва «Vatan Danismanlik» консалтинг компанияси ўртасида Ўзбекистон фуқароларини ташкилий танлов асосида Туркияга вақтинчалик меҳнат фаолиятига жалб этиш юзасидан ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться