Марказий Осиё ташқи ишлар вазирликлари раҳбарларининг норасмий учрашуви тўғрисида
Тошкентда "Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар" халқаро конференцияси доирасида Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар идоралари раҳбарларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбирда Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди, Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов, шунингдек, Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Нуран Ниязалиев иштирок этди.
Томонлар Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Туркманистонда бўлиб ўтадиган навбатдаги Маслаҳат учрашувига тайёргарлик билан боғлиқ масалаларни, шу жумладан, давлат раҳбарлари кўриб чиқиши учун тақдим этиладиган қўшма ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги