Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Андижонлик тадбиркор россиялик ҳамкорлар билан Москва шаҳрида савдо маркази очишга келишиб олди

2018-01-30 | Иқтисодиёт

Андижон шаҳридаги “Edelveis sport” масъулияти чекланган жамияти томонидан ишлаб чиқарилаётган спорт жиҳозлари юқори сифати билан харидорларга манзур бўлмоқда. 

Ўтган йили Андижон вилоятида “ноль” қийматда берилган давлат объектларига тадбиркорлик субъектлари томонидан 9 миллиард 525 миллион сўм инвестиция киритилиб, мингга яқин иш ўрни яратилди. 

“Edelveis sport” масъулияти чекланган жамиятига ҳам Андижон шаҳридаги фойдаланилмай, бўш турган бинолардан бири берилган эди. Қисқа вақтда реконструкция қилиниб, спорт жиҳозлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, 38 киши доимий иш ўрнига эга бўлди. Айни пайтда корхонада ойига 100 миллион сўмлик 10 дан ортиқ турдаги спорт жиҳозлари ишлаб чиқарилмоқда. 

Сифат ва дизайнга қаратилаётган алоҳида эътибор маҳсулотлар харидоргирлигини оширмоқда. 

– Маҳсулотларимизни жорий йилдан экспорт қилишни бошлаймиз, – дейди жамият раҳбари Зафарбек Абдураҳимов. – Россиялик ҳамкорлар билан Москва шаҳрида савдо маркази очишга келишиб олдик. 

 

Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться