2017 йилда Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчилар сони ўтган йилдагига нисбатан 160 минг нафарга кўпайган.
2012-2017 йилларда Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим муассасалари сони 41 тага кўпайиб, 546 тага етган. 2012-2017 йилларда Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий натижалари ҳамда 2018 йил режа кўрсаткичларида қайд этилишича, 2017 йилда янги МТМлар ташкил этилмаган.
Жорий йилда 21 та МТМ очилиши натижасида пойтахтда фаолият кўрсатаётган боғчаларнинг умумий сони 567 тага етказилади. Улар 1 миллион 270 минг тарбияланувчини қамраб олиши кўзда тутилган.
Манба: ЎзА