Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жаҳон банки Ўзбекистонга 840 миллион АҚШ доллари ажратди

2018-02-01 | Иқтисодиёт

Жаҳон банки Директорлар кенгаши 2018 йилда Ўзбекистонда қатор лойиҳаларни амалга ошириш учун 840 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар берган.

Маълумотларга кўра, бу маблағнинг 200 миллион доллари кичик ва ўрта саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш, 500 миллион доллари мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш, 140 миллион доллари иситиш тармоқларини модернизация қилиш лойиҳаларига йўналтирилади. 

Жаҳон банки 2017 йилда Ўзбекистон бизнес юритиш шароитларини тубдан яхшилаган 10 мамлакат қаторига кирганини эътироф этган. Корхоналарни рўйхатдан ўтказиш, қурилишга рухсат олиш, миноритар инвесторларини ҳимоя қилиш, солиққа тортиш ва электр таъминотига уланиш каби соҳалардаги катта ўзгаришларни қайд этган. 

Ўзбекистон Республикаси Жаҳон банкига 1992 йилда аъзо бўлган. Ўтган даврда умумий қиймати 2,9 миллиард доллардан зиёд имтиёзли кредит маблағлари жалб қилиниб, 30 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилган. 

Жорий йил 18 январь куни Жаҳон банки бош ижрочи директори Кристалина Георгиева бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюрган, Президентимиз Шавкат Мирзиёев билан учрашган эди.

Манба: ЎзА

Поделиться