Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Давлат молиявий назорат бош бошқармасига бошлиқ тайинланди
2018-02-05 | Иқтисодиёт
Президентимизнинг қарорига мувофиқ Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси – Давлат молиявий назорати бош бошқармаси этиб қайта ташкил қилинган эди.
Ушбу лавозимга Тошкент шаҳар молия бош бошқармаси бошлиғи Нозимжон Сабиров тайинланди.
Н.Сабиров 1964 йилда Андижон вилоятида туғилган. У Андижон вилояти давлат статистика ва молия бошқармаларида раҳбарлик қилган. 2007-2012 йилларда эса Молия вазирлиги ҳудудлар молияси бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Давлатимиз раҳбари томонидан Давлат молиявий назоратининг асосий вазифалари этиб, замонавий ахборот технологиялари ва халқаро эътироф этилган молиявий назорат стандартлари асосида масофавий назоратни кенг кўламда қўллаш тизимни жорий этиш орқали бюджет қонунчилигини бузиш ҳолатларининг олдини олиш ва профилактикасига қаратилган давлат молиявий назоратининг ролини тубдан қайта ташкил этиш белгиланган.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, Молия вазирлиги раҳбарияти томонидан ҳудудий давлат молиявий назорати бошқармалари раҳбарияти лавозимларига ҳам қуйи тизимларда ишлаб келаётган, амалий ва назарий тажрибага эга молия, пенсия ва ғазначилик идораларидан тайинланишини маълум қилган.
Манба: ЎзА