Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари қимматлашгани валюта бозоридаги ўзгаришлар билан боғлиқми?

2018-01-31 | Иқтисодиёт

Нарх-навонинг кескин ошаётгани, айниқса, озиқ-овқат маҳсулотларининг қимматлашуви бугун кўпчиликнинг муҳокама мавзусига айланган. Айримлар нархларнинг ошишига ойлик маошларнинг ошганини бош омил қилиб кўрсатса, бошқалар хорижий валюта курсининг ўзгариши билан боғламоқда.

Аслида-чи? Нархлар ошишига нима сабаб бўлмоқда? Ушбу саволлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ўз изоҳини берди. 
 
Вазирлик ахборот хизмати маълумотига кўра, 2017 йилнинг январь-декабрь ойларида мамлакатимизда инфляция даражаси 14,4 фоизни ташкил қилган. Бунда озиқ-овқат маҳсулотлари (умумий инфляция даражасининг 48,0 фоизи), ноозиқ-овқат товарлари (39,6 фоизга ошган) ҳамда хизматлар тарифларининг (12,4 фоизга ошган) ошиши инфляцияни шакллантирувчи асосий сабаблар бўлган.
 
Озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кўтарилиши таҳлил қилинганда нархларнинг юқори ўсишига таъсир кўрсатувчи бир қатор муаммо ва камчиликлар мавжудлигини кўрсатмоқда. Жумладан:
 
Қиш-баҳор мавсумида зарурий миқдордаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун мўлжалланган омборхоналар, музлаткичлар етарли даражада эмас.
 
Вилоятлар ва туманларда фаолият кўрсатувчи иссиқхоналар талаб доирасида электр-энергия, иссиқлик ва бошқа зарурий манбалар билан таъминланмаган. 
 
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини зараркунандалардан ҳимоя қилиш тизими етарли даражада ташкил қилинмаган. 
 
Маълумот учун: 2017 йилда олма ва нок нархи – 71, фоизга, узум – 79,6 фоизга, пиёз – 44,2 фоизга, сабзи – 23,6 фоизга, бодринг – 187,3 фоизга, помидор – 63,2 фоизга ва картошка – 64,2 фоизга ошган ҳамда уларнинг умумий инфляция даражасига таъсири 22,7 фоизни ташкил қилган.

 

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться