Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) Ўзбекистонда қандай лойиҳаларни амалга оширмоқда?

2018-11-14 | Иқтисодиёт

Бу каби саволларга Тошкентда 15 ноябрь куни Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (JICA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан ташкил қилинадиган матбуот анжумани доирасида жавоб олиш мумкин бўлади.

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги мамлакатимизда иқтисодиётни модернизация қилиш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлашга қаратилган лойиҳа ва дастурларни рўёбга чиқариб келмоқда.
 
Бугунги кунда юртимизда кунчиқар мамлакат капитали иштирокидаги 7 компания, 17 корхона машинасозлик, нефть-газ, кимё, транспорт логистикаси, туризм каби соҳаларда фаолият олиб бормоқда.
 
Қайд этиш керак, икки давлат ўртасидаги бу каби ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашда Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг ҳиссаси катта.
 
Сўнгги йилларда Агентлик ташаббуси билан мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик ривожланиб бормоқда. “Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси ва назорати”, “Кадрлар тайёрлаш учун стипендиялар ажратиш” (JDS), “Кичик грантлар дастури”, “Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясини қуриш” лойиҳалари шулар жумласидан.
 
Шунингдек, анжуман иштирокчилари техник ҳамкорлик лойиҳаси – "Ўзбекистон – Япония маркази", Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, Физиотерапия соҳасидаги қўшма лойиҳалар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлади.
 

З.Мирзабоева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться