Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
2018-2019 йилларда электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ учун нарх ва тарифларнинг босқичма-босқич ўзгариш графиклари, хамда автобензин ва дизель ёқилғиси нархлари тасдиқланган
2018-11-13 | Иқтисодиёт
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сонли «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида»ги қарорига асосан, 2018-2019 йилларда электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ учун нарх ва тарифларнинг босқичма-босқич ўзгариш графиклари, хамда автобензин ва дизель ёқилғиси нархлари тасдиқланган.
Ҳозирги кунда, электр энергияси ва табиий газ учун тарифлар тан нархидан паст даражада ўрнатилган. Шу билан бирга ушбу энергоресурслар нарх ва тарифларининг ўзгариши авваллари амалга оширилган нарх ва тарифларнинг ўсишидан мутлақо фарқланади. Бунинг сабаби нефть-газ тармоғини соғломлаштириш учун ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини кескин кўтарилиши кераклигидир.
Аммо ушбу нархларнинг ўзгариши аҳолига таъсирини олдини олиш мақсадида, бошқа истеъмолчилар учун тарифлар 44,8% ва 2,07 баробар ошириш ҳисобидан, аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ тарифлари мос равишда 9,4% ва 10,4%га ошган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги