Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Балиқчиликни ривожлантиришда Хитой билан янги лойиҳалар амалга оширилади

2018-11-13 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тасарруфидаги “Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси” давлат унитар корхонаси мутахассислари Хитой Халқ Республикасининг балиқчилик соҳасидаги бой тажрибасини ўрганиш мақсадида Гуандун провинцияси маъмурий маркази – Гуанчжоу шаҳрида бўлди.

Мутахассисларимиз Сзинян Агросаноат компанияси фаолияти билан яқиндан танишиб, балиқларнинг йўқолиб кетаётган турларини қайта тиклаш, балиқчиликни самарали ташкил қилиш бўйича янги тажрибаларни ўрганди, дейилади Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси расмий сайтида эълон қилинган хабарда.
 
Мамлакатимизда аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, шу жумладан, сифатли балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш бўйича қатор дастурий чора-тадбирлар қабул қилинмоқда. Кўрилаётган муҳим саъй-ҳаракатлар туфайли мамлакатимиз иқтисодиётининг таркибида балиқчиликнинг улуши изчиллик билан ортиб бормоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги “Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорида Айдар-Арнасой кўллар тизими ва сув омборларидаги мавжуд имкониятлардан янада самарали фойдаланиш, қафас усулида балиқ етиштиришни кенг жорий этиш каби масалаларни ҳал этиш ўз ифодасини топган. Ҳужжатда шунингдек, балиқ етиштирувчи ва балиқ овловчи ташкилотларнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, бу борадаги халқаро тажрибани ўрганиш ҳамда балиқчилик соҳасида ишлаш учун чет эл мутахассисларини жалб этиш, соҳа равнақини таъминлашга хизмат қиладиган бошқа муҳим жиҳатлар эътиборга олинган.
 
Хитойга амалга оширилган сафардан ҳам кўп натижалар кутилмоқда. Хусусан, янги балиқ турларини мамлакатимиз ҳудудига олиб кириш, инкубация цехларини ташкил этиш, балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш, Айдар-Арнасой кўллар тизимида ёпиқ усулда, сунъий қафас ўрнатиш воситасида балиқ етиштиришни йўлга қўйиш юзасидан келишувларга эришишдан иборатдир. Хабарда шунингдек, “Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси” ДУК негизида 2019 йилнинг 1 мартига қадар йилига 10 миллион дона балиқ чавоқлари ишлаб чиқарадиган наслчилик-селекция қўшма корхонаси ташкил этиш режалаштирилгани айтилмоқда.
 
Маълум қилинишича, Хитой томони билан эришилган келишувларга кўра, жорий йилда Хитой балиқчилик соҳаси делегацияси мамлакатимизга келади. Хорижий мутахассислар Айдар-Арнасой кўллар тизимида балиқ етиштириш жараёни ва маҳаллий шароитлар билан танишгач, икки томонлама шартнома имзоланиши режалаштирилган. Ўзаро ҳамкорликнинг биринчи босқичида 500 минг доллар миқдорида сармоя киритилиши назарда тутилган.​​​

Манба: ЎзА

Поделиться