Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Санкт-Петербургда ўтказилган муҳокамалар якунлари

2018-11-13 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги делегацияси Россия Ғазначилиги, Сербия Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилик бошқармаси ва Россиянинг етакчи университетлари вакиллари иштирокида Санкт-Петербургда ташкил этилган молия-хўжалик фаолияти натижаларини алоҳида ҳисобга олиш, харажатларни шакллантиришнинг хусусиятлари ва уларни мол-мулк (иш, хизмат) қийматига жойлаштиришнинг долзарб масалаларига бағишланган муҳокамада иштирок этди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги делегацияси 2018 йил натижаларини эълон қилди ва 2019 йилга мўлжалланган ҳамкорликнинг кейинги йўналишларини белгилаб олди.

Хусусан, 2019 йил учун Ғазначилик масалаларини кўриб чиқишда алоҳида ҳисобни юритиш, электрон ҳисоб-фактураларни жорий этиш, бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш устидан молиявий назоратни ўрнатиш, давлат харидлари тизимини такомиллаштириш, шунингдек, мазкур соҳаларда ахборот тизимларини кенг жорий этиш режалаштирилган.

Учрашув якунида томонлар 2019 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режасини ишлаб чиқишга ва уни амалга оширишга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться