Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Голландия компаниялари Ўзбекистонда ўз бизнесларини йўлга қўйишмоқда

2018-11-08 | Иқтисодиёт

2018 йилнинг 7-9 ноябрь кунлари Нидерландиянинг таниқли “Lely”​ ва “TCT-Agro”​ фирмалари нуфузли делегацияси Ўзбекистонда бўлиб турибди. Улар Тошкентдаги “Agro Expo Uzbekistan/Agrotech Expo”​ қишлоқ хўжалиги кўргазмасида иштирок этишмоқда.

8 ноябрь куни делегация Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Савдо-саноат палатасида музокаралар ўтказяпти, 9 ноябрь куни эса Наманган вилоятига боришади. 

Ўзбекистон Республикасининг Бенилюкс давлатларидаги Элчихонаси хабар беришича, мазкур компаниялар Ўзбекистон бозорига киришни ва ишончли ҳамкорга айланишни режалаштирмоқда.

“Lely”​ компанияси узоқ йиллар давомида ривожланаётган мамлакатларда ўзининг илғор тажрибаси ва технологиясини муваффақиятли жорий этиб келмоқда ва шу йўл орқали янги иш ўринлари яратмоқда. Ўзбекистонга ташриф арафасида компания Қишлоқ хўжалигида Голландия технологиялари инновацион марказини ташкил этиш борасидаги режаларини эълон қилди.

Тўлалигича ишлаб чиқариш Ўзбекистон ҳудудида маҳаллийлаштириладиган қишлоқ хўжалиги кластерини ташкил қилишни кўзда тутувчи мазкур марказ лойиҳасининг тахминий қиймати 10 млн еврога тенг. Ерга ишлов бериш, чорвачиликни ривожлантириш, тайёр сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш, чиқиндиларни қайта ишлаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш борасидаги Голландиянинг илғор технологияларини жорий этиш мўлжалланмоқда.

Шунингдек таълим компоненти ҳам кўзда тутилмоқда ва бунда Вагенинген университети олимлари ўзбек фермерларига замонавий Голландия технологияларини ўргатишади.

Ўзининг тупроқ остини суюқ органик ўғитловчи технологиялари билан машҳур бошқа бир Нидерландия компанияси – “TCT-Agro”​ билан ҳамкорлик алоқалари бўйича дастлабки келишувларга эришилди. Ҳозирда Ўзбекистон Элчихонаси мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги комплексида керакли бўлувчи аниқ сегментларни белгилаб олиш борасида мазкур компания билан музокаралар олиб бормоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться