Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Алкогол маҳсулотларини савдоси учун рухсат бериш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш
2019-08-20 | Иқтисодиёт
Тошкент шаҳар ҳокимлигида алкоголли маҳсулотлар савдоси билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномалар бериш тартибини янада соддалаштириш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Молия вазирлиги ва Шаҳар ҳокимлиги томонидан ўтказилган тадбирда Ички ишлар Бош бошқармаси, Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси, Прокуратура органлари, Давлат хизматлари агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа бир қатор давлат ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.
Муҳокама марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги "Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" ги ПҚ-605-сонли қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 мартдаги "Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотлар сотиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги. 89 сонли қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш бойича қарор лойиҳаси бўлди. Иштирокчилар алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олиш билан боғлиқ баъзи қийинчиликлар мавжудлигини таъкидладилаб ўтдилар. Хусусан, рухсат олиш муддати узоқ эканлиги қайд этилди.
Шу асосда қуйидаги таклифлар илгари сурилди:
• Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини беришнинг тўлиқ электрон тизимига ўтиш учун рухсат бериш бўйича махсус комиссиялар таркибини кўриб чиқиш;
• Турғун савдо шохобчаси таълим, спорт ва диний муассасалардан радиуси 500 метр масофада жойлашиши тўғрисидаги чекловни 200 метргача қисқартириш;
• Алкоголли ичимликлар чакана савдоси, шу жумладан, умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли ичимликларни сотиш ҳуқуқи учун ойлик тўлов миқдорининг камайтирилиши;
• Алкоголли маҳсулотларнинг чакана савдоси билан шуғулланадиган кўрхоналарнинг ягона реестрини шакллантириш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг ваколатли орган сифатида белгилаш.
Тадбиркорлик субъектлари учун қулайликлар яратиш ва алкогол маҳсулотлар билан савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳомаси олиш тартибини янада соддалаштириш мақсадида Молия вазирлиги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда тегишли норматив ҳужжатларга ўзгартитиш ва қошимчалар киритиш лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги