29 август куни соат 11:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги раҳбар ходимлари иштирокида брифинг ва журналистлар билан мулоқот бўлиб ўтади.
Тадбирда “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ижроси ва моҳияти юзасидан маълумот тақдим этилади.
Шунингдек, 2019-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини янада ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш комплекс дастури ҳақида ҳам ахборот берилади.
Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.
Рўйхатдан ўтиш учун:
90 732 53 59 telegram
71 244 24 09
Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги