Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида муҳокама бўлиб ўтди

2019-08-19 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 17 август куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков бошчилигида вазир ўринбосарлари, вазирликнинг таркибий бўлинмалари рахбалари, шунингдек, республиканинг ҳудудлари, туман ва шахарларига инвестициялар ва ташқи савдони ривожлантириш масалалари бўйича бириктирилган маьсул ходимлар иштирокида муҳокама бўлиб ўтди.

Кун тартибида республиканинг барча  ҳудудларида экспорт  қилувчиларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек маҳаллий товарлар ва хизматларнинг ташқи бозорларга чиқиши учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида ташкил этилган Республика комиссиясининг фаолияти масалалари кўриб чиқилди.

Дастлабки босқични якунлаб, унинг давомида ишчи гурухлар республиканинг барча  ҳудудларига ташриф буюрдилар, экспорт қилувчиларнинг фаолияти тўғрисида, шунингдек юзага келаетган муаммолар борасида тўлиқ  маьлумот  тўплашди ва батафсил таҳлил  ўтказилиб, экспорт қилувчи тадбиркорларга  ўз фаолияти давомида уларнинг қўллаб-қувватлаш механизмлари ишлаб чиқилди.

Экспорт  қилувчи ҳар бир тадбиркорнинг ролининг ахамияти, унинг муаммолари, вазифалари ва фаолиятининг ривожланишига тўсқинлик қиладиган масалаларига эьтибор қаратилиши қайд  этилди. Шу муносабат билан ишнинг иккинчи босқичида республиканинг  ҳар бир туман ва шахарларига вазирлик марказий аппаратининг масьул ходимлари бириктирилиб, уларга экспортчилар билан яқин ва тезкор ҳамкорлик қилиш, ҳар бир экспортчи билан туғридан-туғри алоқа каналларини ўрнатиш ва экспорт қилувчи корхоналарнинг долзарб муаммоларини ҳал қилишда кўмаклашиш вазифалари юклатилди.

Шунингдек, Республика комиссиясининг  республиканинг барча ҳудудларидаги тадбиркорлар билан мақсадли учрашувларини ташкил этиш режалаштирилган. Очиқ сессияларда маҳаллий хокимият билан яқин ҳамкорликда тадбиркорлар томонидан мавжуд  муаммоларни мухокама  қилиш ва ҳал этиш  кутилмокда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться