22 август соат 11:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентилги анжуманлар залида “Ўзстандарт” агентлиги мутасаддилари иштирокида брифинг ва журналистлар билан мулоқот бўлиб ўтади.
Унда “Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш, синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида”ги Президент қарори ижроси юзасидан маълумот тақдим этилади.
▪️Тадбирда республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатини ва экспорти ҳажмларини ошириш, уларнинг халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқарилишини таъминлаш ҳамда мавжуд синов ва калибрлаш лабораторияларини модернизация қилиш, аҳолига сифатли ва хавфсиз маҳсулотларни етказиб бериш масалалари муҳокама қилинади.
Мулоқотда “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори Дилшод Сатторов, биринчи ўринбосар Жавлон Каттахўжаев, Республика синов ва сертификатлаштириш маркази директори Алибек Мустафоев, Метрология институти директори Лазизбек Саидорипов ва бошқа мутасаддилар иштирок этади.
Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.
Рўйхатдан ўтиш учун:
(71) 244 24 09
Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги