Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Президент Андижонга жўнаб кетди

17.06.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлардаги ўзгаришлар, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси

16.06.2021СайловМанба: Марказий сайлов комиссияси

16 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Гулжаной Наимова Осиё чемпионига айланди

16.06.2021СпортМанба: ЎзА

Ливанда таэквондо бўйича Осиё чемпионати бошланди. Мусобақанинг биринчи кунги дастурида пара-таэквондочилар баҳс олиб борди.

1 синфга онлaйн қaбул тизими ишга туширилди

16.06.2021ЖамиятМанба: ЎзА

2021-2022 ўқув йили учун умумтаълим мактабларига 1 синфга онлайн қабул учун рўйхатдан ўтиш ва ариза топшириш жараёни бошланди.

Ташаббус-2021: Жиззахда ташаббускорлар рағбатлантирилди

15.06.2021ЖамиятМанба: ЎзА

Жиззахда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида ўтказиб келинаётган анъанавий кўрик-танлов – “Ташаббус-2021”нинг вилоят босқичи якунланди.

Нукус давлат педагогика институти ва Герцен номидаги университет ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди

15.06.2021Таълим Манба: ЎзА

Нукус ДПИ ректори Байрамбай Отемуратов Санкт-Петербург шаҳридаги Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетига ташриф буюриб, ушбу университетнинг халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Юлия Комарова билан учрашди.

Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ташаббуслари дунё ҳамжамияти томонидан ўз эътирофини топмоқда

15.06.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Сўнгги йилларда Ўзбекистон раҳбарияти ва ҳукумати томонидан инсон ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилиб, юқори баҳога сазовор бўлмоқда.

Ўзбекистон маданият вазирлиги вакиллари қозоғистонлик ҳамкасблари билан истиқболли ҳамкорлик лойиҳаларини ўрганмоқда

14.06.2021МаданиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Б.Аҳмедов бошчилигидаги делегация Қозоғистонга борди

Ижтимоий хизматлар кўрсатиш бўйича халқаро лойиҳа ўз ишини бошламоқда

14.06.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг элчихоналари билан ҳамкорликда аҳоли муаммоларини аниқлаш ва бартараф этиш, ижтимоий заиф қатлам вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги қатор ижтимоий лойиҳаларни йўлга қўйиб келмоқда.

Вазир Когон туманидаги эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди

14.06.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов Бухоро вилояти Когон туманида “Ўба чўли” маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюриб, ҳудуддаги 2-сон ўрта умумтаълим мактабида ташкил этилган 261-сон сайлов участкасида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.

Тошкент вилоятида ғалладан бўшаган майдонлар ишсиз аҳолига 10 йилга босқичма-босқич деҳқон хўжалиги шаклида бериляпти

14.06.2021ИқтисодиётМанба: ЎзА

Хусусан, ҳудудда “Бир ҳудуд – бир маҳсулот” тамойили асосида 20 сотихдан ерларни юридик шахс сифатида қонун талабларидан келиб чиққан ҳолда ажратиб бериш режалаштирилган.

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси “Олтин дафтар”ига киритилган ватандошларимизнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди

14.06.2021ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон Республикасининг Сеулдаги элчихонаси томонидан “Олтин дафтар”га киритилган Жанубий Кореяда фаолият олиб бораётган тадбиркор юртдошларимизнинг мамлакатимизда амалга оширилиши режалаштирилган инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш ва қўллаб-қувватлаш чораларига бағишланган навбатдаги мулоқот олиб борилди

“Ёшлар дафтари”даги чортоқлик аёлларга тикув машиналари топширилди

14.06.2021ЁшларМанба: ЎзА

Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни якка тартибда тадбиркорлик фаолиятига йўналтириш энг долзарб масалалардан биридир. Ушбу муҳим масала Президентимизнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси ҳамда 2021 йил 3 февралдаги фармони билан тасдиқланган “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурида ҳам алоҳида муҳим вазифа сифатида белгиланган.

Инсон ҳуқуқларини таъминлашда омбудсман ва юридик университет ҳамкорлик қилади

11.06.2021СиёсатМанба: ЎзА

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Тошкент давлат юридик университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди ва ушбу меморандум доирасида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) қошида “Омбудсман клуби” ташкил этилди.

35 та туманлараро тиббиёт марказлари юқори технологик ускуналар билан жиҳозланмоқда.

11.06.2021Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Давлат раҳбарининг топшириғига биноан Соғлиқни сақлаш вазирлигига травматизм кўрсаткичлари ва шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож беморлар мурожаатларини чуқур таҳлил қилган ҳолда, йирик автомобил трассаларига яқин жойлашган ҳудудлардаги шошилинч тиббий ёрдам муассасалари таркибида туманлараро қўшма жароҳат ва юрак-қон томир касалликлари бўлимлари ташкил қилиш вазифаси юклатилган эди.

Барқарор ривожланиш мақсадлари ҳафталигига старт берилди

10.06.2021ЖамиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Олий Мажлис қўмиталари ва Парламент комиссияси томонидан 10 июндан 20 июнгача ўтказиладиган «Барқарор ривожланиш мақсадлари ҳафталиги»га старт берилди.

Татаристон билан ҳамкорлик ривожланади

09.06.2021СиёсатМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

8-11 июнь кунлари Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Қурбон Турсунов, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Раҳмонов ва Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Нажмиддинхўжа Шариповлардан иборат Ўзбекистон делегациясининг Татаристонга хизмат сафари амалга оширилмоқда.

Гендер тенгликка эришиш стратегияси бўйича фикр-мулоҳаза алмашилди

09.06.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Жорий йилнинг 9 июн куни Давлат статистика қўмитасида видеоконференсалоқа тарзида “Гендер тенгликка эришиш стратегияси – мазмун ва моҳият” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Фуқароларнинг давлат маълумотлари ва ахборотларидан фойдаланиш юзасидан ҳуқуқлари

09.06.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Фуқароларнинг давлат маълумотлари ва ахборотларидан фойдаланиш юзасидан ҳуқуқлари бўйича

М А Ъ Л У М О Т

Сурхон замини: "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари ижроси йўлида

09.06.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори ижроси бўйича Ангор туманининг “Юқори Таллимарон” маҳалласида тадбир бўлиб ўтди.