Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Гендер тенгликка эришиш стратегияси бўйича фикр-мулоҳаза алмашилди

2021-06-09 | Жамият

Жорий йилнинг 9 июн куни Давлат статистика қўмитасида видеоконференсалоқа тарзида “Гендер тенгликка эришиш стратегияси – мазмун ва моҳият” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Қодирхонова, Давлат статистика қўмитаси раиси ўринбосари Махмуджон Зиядуллаев, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги вакилллари ҳамда журналистлар иштирок этди. 

Сенатор М. Қодирхонова Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилган Ўзбекистон Республикасида 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегияси тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди. Хусусан, мамлакатимизда сўнгги йилларда Гендер тенглик масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, соҳага оид 25 та қонун ҳужжати қабул қилингани, сиёсий партиялардаги хотин-қизлар улуши 44 фоизга, олий таълим соҳасида 40 фоизга, тадбиркорликда 35 фоизга етгани, хотин-қизлар ахборот-коммуникатция, инноватция, энергетика, мухандислик соҳаларига кенг жалб этилаётгани юзасидан маълумот берди. 

Қайд этилганидек, бошқарув лавозимидаги хотин-қизлар улуши 27 фоизга етди. 81 та вазирлик ва идорада илғор ва билимли аёллардан иборат 15 минг нафардан ортиқ кадрлар захираси шакллантирилган. Давлат статистика қўмитаси ходимлари гендер тенгликка эришиш стратегияси бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Такидланганидек, ушбу стратегия эркаклар ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлари ва имкониятларини рўёбга чиқариш учун шарт-шароит яратиш ҳамда инсоннинг фундаментал ҳуқуқларига риоя қилиш мақсадида иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётда гендер тенглик тарғиб қилинишини таъминлашга хизмат қилади. 

Давлат статистика қўмитаси томонидан мамлакатимизда гендер статистикаси кўрсаткичларининг қамрови ва сифатини ошириш бўйича Гендер комиссияси, халқаро ташкилотлар, экспертлар ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда бир қанча ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан:
 
- БМТнинг тавсиясига асосан шаклланадиган 54 та минимал гендер кўрсаткичлари статистика идоралари ва бошқа вазирлик, идоралар томонидан ўрнатилган тартибда шакллантирилиб “гендер.стат.уз” расмий веб-сайтига жойлаштирилди ҳамда мунтазам янгилаб борилмоқда;
 
- фойдаланувчиларга қулайликлар яратиш мақсадида “gender.stat.uz” расмий веб-сайтининг янги талқини ишлаб чиқилди:
 
- сайтнинг барча бўлимларидаги гендер статистикасига оид кўрсаткичлар 3 та тилда, 5 хил форматда (пдф, хлсх, cсв, жсон, хмл) жадвал шаклида тайёрланиб жойлаштирилмоқда. Тадбир сўнггида иштирокчилар ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Поделиться