Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент вилоятида ғалладан бўшаган майдонлар ишсиз аҳолига 10 йилга босқичма-босқич деҳқон хўжалиги шаклида бериляпти

2021-06-14 | Иқтисодиёт

Хусусан, ҳудудда “Бир ҳудуд – бир маҳсулот” тамойили асосида 20 сотихдан ерларни юридик шахс сифатида қонун талабларидан келиб чиққан ҳолда ажратиб бериш режалаштирилган.

Туманларда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турганлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш истаги бор оилаларга ўртача 20-25 сотихдан ер ажратиб бериш орқали, вилоят бўйича 270 минг нафар аҳолини бандлигини таъминлаш кўзда тутилмоқда.

Президентимиз раислигида 8 июнь куни қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам мазкур масалалар юзасидан зарур топшириқлар берилган эди. 

Ҳозир Тошкент вилояти ҳудудларида такрорий экин экиладиган 90 минг гектар майдонларнинг 50 минг гектари рўйхат асосида аҳолига ажратиб берилган. Шундан 40 минг гектарини аҳолига бириктириш ишлари туманларда давом этмоқда. Ажратиладиган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, аҳолига сабзавот ва дуккакли экинлар экиш, парваришлаш, йиғиб олиш учун қулайлик яратиш мақсадида агрокластерлар, экспортёр корхоналар ва “Томорқа хизмати” МЧЖлар бириктирилган.

Жумладан, Бекобод туманида фаолият юритаётган “АПК Бекобод” пахта-тўқимачилик кластери томонидан аҳолига ажратиб берилаётган 5 минг гектар майдонда ўз ҳисобидан мош экиб берилган. Бунинг натижасида ҳар бир фуқарога 0,5 гектардан ер бўлиниб, жами 10 минг нафар аҳоли иш билан таъминланади.

Ҳисоб-китобларга кўра, кластер томонидан мош етиштириш учун ўртача 1 гектарга 4,5-5 миллион сўмдан жами 25 миллиард сўм маблағ талаб этилади. Шунингдек, экиш ва қолган барча агротехник жараёнларни кластер техникалар билан бажарса, мавсумда қолган ишларни аҳолининг ўзи амалга оширади. Якунда кластер шу маҳсулотни аҳолининг ўзидан барча харажатларни чиқариб ташлаган ҳолда сотиб олади ва мошни экспортга чиқаради. Натижада аҳоли бир килограмм мошни 7,5-8 минг сўмдан сотса, ҳар гектар майдондан фуқаро 3 ойда ўртача 2,5-3 миллион сўм даромад олади. 

Бўка тумани мисолида таҳлил қиладиган бўлсак, ғалладан бўшаган майдонларга “Агро инвест ТНА” экспортёр МЧЖ корхонаси томонидан 500 гектар қизил сабзи ва 500 гектар лавлаги (қизилча) ни аҳолига ўз ҳисобидан экиб бериб, йил якуни билан етиштирилган маҳсулотларни аҳолининг ўзидан сотиб олиши ва уни қайта ишлаб экспортга сотишни режа қилган.

Янгийўл туманида фаолият юритаётган “Нью вей индастриз” МЧЖ томонидан ғалладан бўшайдиган 4 минг гектар майдонга мош экишга тумандаги ишсиз аҳолини ишга жалб этиб, якунда сотилган маҳсулот даромадларини шу фуқароларга ажратиб бериши бўйича таклиф киритди.

Умуман олганда, бириктирилган ташкилотлар томонидан фуқароларга ҳар томонлама ёрдам бериш белгилаб олинган.

Манба: ЎзА

Поделиться