Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Ёшлар учун китоб жамланмалари

11.03.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Қашқадарё вилоятидаги мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларига Президент совғаси – китоблар жамланмаси тарқатилди. 

Инсон манфаатларини таъминлаш – устувор масала

11.03.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Мамлакатимизда бугун инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш устувор вазифага айланди. Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг бутунлай янги, самарали тизими яратилди. Одамлар билан мулоқот қилиш, уларнинг дардини тинглаш, қайнаётган муаммоларни бартараф этиш борасидаги ишлар янги босқичга кўтарилди.

Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари масаласи БМТ муҳокамасида

10.03.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Кенгаши тақвимига кўра, Ўзбекистон Республикасининг навбатдаги 3-Миллий даврий маърузаси жорий йилнинг апрель-май ойларида ўтказилиши режалаштирилаётган Кенгашнинг 30-сессиясида кўриб чиқилади. 

Самарқандда Наврўз қандай ўтказилади?

10.03.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ҳадемай юртимизда баҳорнинг яна бир гўзал байрами – Наврўз кенг нишонланади. Президентимиз ташаббуси билан бу йил ҳам ушбу байрам жойларда оммавий халқ сайли тарзида ўтказилади.

Депутат ва сенаторлар Янгиерда турли соҳалардаги мавжуд муаммоларни ўрганди

10.03.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳадаги мавжуд муаммолар ўрганилди. 

0+, 7+, 12+, 16+, 18+ энди тарқатилаётган ахборотларда шу ёзувлар акс этиши шарт

10.03.2018ЖамиятМанба: ЎзА

“Болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни кучга кирди.

Фуқаролик паспортлари ўз эгаларига топширилди

10.03.2018ЖамиятМанба: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Самарқандда автокинотеатр иш бошлади

10.03.2018МаданиятМанба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Самарқанд темир йўл вокзалидаги автомобиллар тўхташ жойида ташкил этилган автокинотеатрда “Алишер Навоий” фильми намойиш этилди. 

Солиқ тўловчи жисмоний шахслар диққатига!

10.03.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг эълони

10.03.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси жорий йилнинг 13 март куни соат 10-00 да «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш ва реклама бозорини тартибга солиш борасида Қўмита томонидан амалга оширилаётган ишлар» мавзусида оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжумани бўлиб ўтишини маълум қилади.

“Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти матбуот анжуманида

10.03.2018ИқтисодиётМанба: «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамияти

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” ғояси асосида республикамизда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантиришга қаратилган Фармон ва фармойишлар, қарорлар, берилган топшириқлар ижроси қандай бораётганлиги тўғрисида халқимизни хабардор этиб бориш мақсадида матбуот анжумани ўтказилди.

2018 йил қардош халқлар ҳаётида тарихий йил бўлади

10.03.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Президент Шавкат Мирзиёев яқинда Навоий вилоятига ташрифи чоғида олис ҳудудларнинг бугунги ҳаёти ва истиқболига мўлжалланган йирик лойиҳалар билан танишиш, одамлар билан мулоқот қилиш мақсадида Томди туманида ҳам бўлди. 

Янги бошқарма ва бўлимлар тузилди

10.03.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Халқаро пресс-клубда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги вакиллари иштирокида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. 

Расман: Ўзбекистонда янги тузилган федерация тан олинмайди

09.03.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Миллий олимпия қўмитасининг ММА федерацияси тузилиши ҳақидаги хабар борасида расмий баёноти эълон қилинди. Бу ҳақда пайшанба куни Қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори тайинланди

09.03.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ёрқин Эргашевич Турсунов Ҳукумат қарорига асосан Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори этиб тайинланди.

20 кишига фуқаролик паспорти топширилди

09.03.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Термизда Президентимизнинг фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган 20 кишига фуқаролик паспорти тантанали равишда топширилди.

Британия музейи мутахассислари ўзбекистонлик ҳамкасблари билан тажриба алмашади

09.03.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Музейлар инсоният тараққиётининг турли босқичларини намоён қилувчи, ўтмишнинг ҳам шонли, ҳам суронли воқеа ва ҳодисаларига гувоҳ бўлган, тарихни ойнадек акс эттирувчи ибрат масканларидир. Бундай маънавият гўшаларига ташриф буюрган киши борки, мозий манзилларини сарҳадсиз сайр қилади, ўзи учун олам-олам маъно ва хулоса олади. Дунёнинг қайси чеккасидаги музейга борманг, Ўзбекистон тарихига оид экспонатлар энг ноёб ашёлар сифатида қадрланишига гувоҳ бўласиз. Жумладан, жаҳоннинг етакчи музейларидан бири бўлган Британия музейида ҳам.

Меҳр, мурувват ва саховат айёми

09.03.2018ЖамиятМанба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Бухоро ёшлари "Халқаро хотин-қизлар куни" муносабати билан вилоятдаги барча шифохоналарга ташриф буюриб, у ерда даволанаётган ҳар бир бемор ҳолидан хабар олишди ва уларни байрам билан табриклашди.

Дўстлик ришталари мустаҳкамланмоқда

09.03.2018ЖамиятМанба: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Қўшничилик муносабатлари, дўстлик ришталари ҳамда ҳамкорликнинг янада мустаҳкамланиши, қўшни давлатга бориш-келишдаги тўсиқлар, ортиқча расмиятчиликларга барҳам бериш мақсадида муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан Сурхондарё ва Хатлон вилоятлари ўртасидаги Аму занг чегара постининг расмий очилиши маросими бўлиб ўтди. Маросимда сўз олганлар икки халқ ўртасидаги дўстлик ришталари қадим тарихга эга эканлиги, ушбу хайрли иш келгусида иқтисодий, маданий ва яқин қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш йўлида янги саҳифалар очишини таъкидлашди. Чегара постининг очилиши асрлар давомида қўшни яшаётган, дили ва дини бир бўлган,,икки тилда сўзловчи битта халқни беҳад қувонтирди.