Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Самарқандда Наврўз қандай ўтказилади?

2018-03-10 | Жамият

Ҳадемай юртимизда баҳорнинг яна бир гўзал байрами – Наврўз кенг нишонланади. Президентимиз ташаббуси билан бу йил ҳам ушбу байрам жойларда оммавий халқ сайли тарзида ўтказилади.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, айни пайтда вилоятда Наврўз умумхалқ байрамини юқори савияда, кенг нишонлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. 

Байрамга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш мақсадида вилоят ҳокими раҳбарлигида ташкилий-ижодий гуруҳ таркиби шакллантирилган. Шунингдек, байрам дастурларини тайёрлаш учун пойтахтдан тажрибали режиссёр ва мутахассислар ҳам жалб этилган. Улар ёрдамида намунавий сценарийлар, концерт дастурлари ишлаб чиқилди. 

Бу йил Наврўз байрамини ташкил этишда асосий эътибор халқимизнинг миллий қадриятлари ва урф-одатларини қадрлаш ва акс эттиришга қаратилади. Халқ сайллари, байрам томошалари, маданий-маърифий тадбирларда “Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!” деган ғоя устувор бўлади. Асосий байрам тадбирлари вилоят маркази ва туман, шаҳарлардаги 29 жойда – истироҳат боғлари, хиёбон ва майдонлар, ўйингоҳлар, қир-адирлар ва табиат қўйнида ўтказилади. 

Самарқанд шаҳридаги 14 ҳудудда халқ сайллари уюштирилади. Бу масканларда концерт дастурлари, миллий ва халқ ўйинлари, ҳунармандлик буюмлари кўргазмалари намойиш этилади. Баҳор таомлари тайёрланиб, сайлга чиққан кишиларга улашилади. 

Байрам кунлари Самарқандга ташриф буюрадиган маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун “Самарқанд – туризм маскани” деб номланган махсус томоша-кўргазма уюштирилади. 

Халқимиз Наврўзни азалдан меҳр-мурувват, саховат байрами сифатида нишонлайди. Ушбу анъанага мувофиқ, шаҳар ва туман ҳокимликлари, давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилади, қариялар, бемор ва ногиронлиги бўлган кишилар ҳолидан хабар олинади. 

Самарқанд шаҳридаги “Меҳрибонлик” уйлари, “Гўдаклар уйи”, “Мурувват” ва “Саховат” уйлари, 7 махсус мактаб-интернатда байрам дастурхони ёзиш, моддий ва маънавий кўмак бериш, маданий дастурлар уюштириш кўзда тутилган. 

Байрам муносабати билан шу кунларда вилоятдаги маҳаллалар, хиёбонлар, зиёратгоҳ ва қабристонларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги доирасида оммавий ҳашарлар ўтказилмоқда. 

Аҳолини байрам арафасида сифатли, арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳридаги 6, туман ва шаҳарларда 15 бозор ва аҳоли гавжум масканларда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркалари ташкил қилинади. 

 

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться