Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Дўстлик ришталари мустаҳкамланмоқда
2018-03-09 | Жамият
Қўшничилик муносабатлари, дўстлик ришталари ҳамда ҳамкорликнинг янада мустаҳкамланиши, қўшни давлатга бориш-келишдаги тўсиқлар, ортиқча расмиятчиликларга барҳам бериш мақсадида муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан Сурхондарё ва Хатлон вилоятлари ўртасидаги Аму занг чегара постининг расмий очилиши маросими бўлиб ўтди. Маросимда сўз олганлар икки халқ ўртасидаги дўстлик ришталари қадим тарихга эга эканлиги, ушбу хайрли иш келгусида иқтисодий, маданий ва яқин қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш йўлида янги саҳифалар очишини таъкидлашди. Чегара постининг очилиши асрлар давомида қўшни яшаётган, дили ва дини бир бўлган,,икки тилда сўзловчи битта халқни беҳад қувонтирди.
Манба: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги