Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёшлар учун китоб жамланмалари

2018-03-11 | Жамият

Қашқадарё вилоятидаги мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларига Президент совғаси – китоблар жамланмаси тарқатилди. 

Ушбу муносабат билан ташкил этилган тадбирда мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари вакиллари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаоллари, ёшлар иштирок этди. Унда Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётгани алоҳида таъкидланди.

– Мактаб кутубхоналари учун 92 номдаги 110 минг нусха китоб тақдим этилди, - дейди вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати бошлиғи Севин Очилов. – Улар ижтимоий, сиёсий, бадиий, энциклопедик мазмундаги адабиётлар ва методик қўлланмалардир. Шунингдек, жажжи китобхонларимиз учун махсус тайёрланган китоблар жамланмаси – 50 номдаги 16 минг нусха адабиёт мактабгача таълим муассасаларига топширилди. 

 

Жамшид Норқобилов (сурат) ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться