Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти матбуот анжуманида

2018-03-10 | Иқтисодиёт

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” ғояси асосида республикамизда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантиришга қаратилган Фармон ва фармойишлар, қарорлар, берилган топшириқлар ижроси қандай бораётганлиги тўғрисида халқимизни хабардор этиб бориш мақсадида матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжумани “Арзон ва сифатли қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда бозор муносабатларини чуқурлаштириш, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўсишини рағбатлантириш, тармоқ корхоналар фаолиятини барқарорлаштириш ва молиявий жиҳатдан соғломлаштириш борасида белгиланган чора тадбирлар” мавзусига бағишланди.

Унда “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти раҳбарлари ва унинг таркибига кирувчи йирик завод ҳамда корхона раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти томонидан давлатимиз раҳбарининг аҳолини сифатли қурилиш материаллари билан таъминлаш, тармоқ корхоналарини модернизация қилиш орқали импорт ҳажмини камайтириб, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ҳамда янги иш ўринларини яратиш борасида берилган топшириқлар соҳа ривожида муҳим омил бўлаётганлиги таъкидланди.

Матбуот анжуманида “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Б.Зарипов томонидан аҳолини сифатли ва арзон қурилиш материалларига бўлган талабини қондириш, ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш орқали соҳада янги иш ўринларини яратиш борасида  муайян ишлар амалга оширилгани, давлат дастурларида белгиланган режалар тўлиқ бажарилгани таъкидланди.

Қайд этилдики, Республикада 8000 га яқин  қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар мавжуд бўлиб, улар томонидан 100 дан ортиқ турдаги қурилиш материаллари  ишлаб чиқарилмоқда.

Ўтган йилда “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти томонидан 3 трлн. 113 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, белгиланган прогноз кўрсаткичи тўлиқ бажарилди.

Жамият таркибидаги экспортёр корхоналар томонидан 113 млн. доллар миқдорида маҳсулотлар экспорт қилиниб, режа  бажарилди.

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 79,1 млрд. сўмлик 9 турдаги янги маҳсулотлар ишлаб чиқарилди ва режа 104,8 фоизга бажарилди (ўсиш 2016 йилга нисбатан 1,7 марта).

2017 йил Инвестиция дастури доирасида 13 та лойиҳага 74 млн. долларлик инвестиция маблағлари жалб этилиб, белгиланган режа 102,1 фоизга бажарилди.

Шунингдек, маҳсулотлар ишлаб чиқариш таннархи 8,1 фоизга ёки 109 млрд.сўмга пасайтирилди.

Ўтган йилда жамият таркибидаги корхоналар томонидан 1460 та янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган бўлиб, амалда 1467 тага бажарилди.

Жамият таркибидаги 6 та йирик саноат корхоналарида қиймати 9,8 млн. долларлик 52 та ускуна ва жиҳозлар янгисига алмаштирилди ва белгиланган режа 110,5 фоизга бажарилди. Натижада, 23,0 млн.куб.м табиий газ ва  22,0 млн.кВ.соат электр энергияси иқтисод қилинди.

Жамият бўйича халқаро сифат менежменти тизими 35 та корхонада жорий қилиниб, уларнинг сони 72 тага ва энергия менежменти тизими эса 3 та корхонада жорий қилиниб, уларнинг сони 4 тага етказилди.

11 492 тонна қора металл парчалари топширилиб, 2017 йилги режа тўлиқ бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикаси, мамлакатимиз вилоятларига амалга оширган ташрифлари давомида соҳани ривожлантириш бўйича берган топшириқ ва қўйган вазифалари асосида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳаларининг манзилли рўйхатлари шакллантирилиб, тизимли равишда молиялаштириш ва ишга тушириш амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2017 йилда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича  умумий қиймати 586,9 млн. долларлик ёки 2 трлн. 465 млрд. сўмлик 2 167  та лойиҳа ишга туширилиб28,3 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Муҳтарам Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стартегиясида белгилаб берилган вазифалар “Ўзқурилишматериаллари” жамияти томонидан сўзсиз ижро этиб келинмоқда.

Ҳаракатлар стратегияси дастурига кўра маҳаллий хом-ашёлар асосида экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича 29 та йирик лойиҳани амалга ошириш белгилаб олиниб, тармоқ жадваллари ишлаб чиқилган.

Бугунги кунда, 510 млрд. сўмлик 24 та лойиҳа ишга туширилиб 1,1 мингта янги иш ўринлари яратилди.

Хусусан, Самарканд шаҳрида “Прайм керамикс” қўшма корхонасида йилига  2,7 млн. квадрат метр керамик плитка, “Ангрен” эркин иқтисодий зонасида “Нейшинл Керамикс” корхонасида 4,5 млн. квадрат метр керомагранит, “Навоий” эркин иқтисодий зонасида “Грин Лайн Профил” корхонасида 3,5 минг тонна алюмин профиллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Бундан ташқари, республикамизнинг саноат корхоналарига ва янги иш ўринларига талаб юқори бўлган 9 та туман ва шаҳарларида қўшимча 16 та лойиҳани амалга ошириш ва 300 га яқин янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича  рўйхат шакллантирилди.

Шунингдек, ҳудудий дастурларга асосан Жарқўрғон, Қораўзак ва Қўрғонтепа туманларида юқори маркали цемент, Термиз шаҳри ва Сирдарё туманларида қамиш ва ғўзапоя асосида ДСП, Нурота, Ўртачирчиқ туманларида ва Қўқон шаҳрида гранит ва мармар тошлардан замонавий қурилиш материаллари, Фориш туманида базальт арматураси каби қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳаларини ишга тушириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва диверсификациялаш дастури доирасида 3 та лойиҳа бўйича 13,7 млн.долларлик маблағ ўзлаштирилиб, белгиланган режа тўлиқ бажарилди.

Шунингдек, 2016-2020 йилларда қурилиш индустриясини янада ривожлантириш дастурига кўра ўтган йилда 23 та лойиҳа бўйича 108,7 млн. долларлик инвестиция ўзлаштирилди, жумладан 91,9 млн.долларлик 17 та лойиҳа ишга туширилди ва 6 та лойиҳа эса жорий йилда ишга туширилади (Тошкент вилоятида “Грет волл керамикс” ва “Ран тонг метал индастриез”, Жиззах вилоятида “Мега инвест индастриал", Наманган вилоятида “Қурувчи кушон”, Самарқанд вилоятида "Самарқанд Афрасиёб цемент", Сурхондарё вилоятида Олмалиқ кон металлургия комбинатига қарашли  цемент заводи).

2017 йилда “Ўзқурилишматериаллари” жамияти тизимидаги корхоналар томонидан  7 млн. 700 минг тонна цемент, 12 млн. 800 минг кв.м қурилиш ойнаси, 2 млн. 900 минг кв. метр керамик плиткалар, 73,4 минг тонна қуруқ аралашмалар, 7,1 млн.дона шифер, 88 минг тонна гипс, 74 млн. дона пишиқ ғишт ишлаб чиқарилди.

Шунингдек мазкур матбуот анжуманида “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Б.Зарипов  томонидан жамиятнинг 2018 йил ва яқин истиқболга мўлжалланган режа ва дастурлари ҳақида ҳам маълумот берилди.

Таъкидланганидек, жорий йилнинг 22 декабрь куни Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг мамлакат парламенти - Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар жамият фаолиятининг устувор йўналишларини ташкил этади.

2018 йилда маҳаллий хом ашёлардан самарали фойдаланган ҳолда инновацион технологиялар асосида замонавий энерготежамкор, таннархи арзон қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмларини ва турларини оширган ҳолда уларнинг нархларини барқарорлигини таъминлаш ва импортни қисқартириш мақсадида  3,3 трлн.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади ва ўсиш суръати 110 фоизга таъминланади.

Ишлаб чиқариладиган қурилиш материаллари тури 105 тадан 120 тага етказилади.

Жумладан, катта ўлчамли керамик плиткалар, глазурли керамик плиткалар, керамогранит, стеклокристалит, базальт толали материаллар, композит арматура, базальт сэндвич панеллар  юқори маркали цемент, чоксиз металл қувурлар, арматура, металлпрокат ва бошқа кўплаб қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади.

Бугунги кунда республикамизга импорт қилинаётган қурилиш материалларига  бўлган талаб  босқичма-босқич маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан қоплаб борилади, 2019 йилда металл ва ёғоч маҳсулотларидан ташқари деярли барча қурилиш материаллари республикамизда ишлаб чиқарилади ва ички бозор тўлиқ таъминланади.

Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида юзага келаётган айрим муаммолар бўйича саволлар берилди ва “Ўзқурилишматериаллари” жамиятининг масъул ходимлари томонидан ушбу саволларга атрофлича тушунтиришлар берилди.

Манба: «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамияти

Поделиться