Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Янги бошқарма ва бўлимлар тузилди

2018-03-10 | Жамият

Халқаро пресс-клубда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги вакиллари иштирокида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. 

2017 йил ички ишлар органлари тизимида туб ўзгаришлар йили бўлди. Биринчи навбатда вазирлик ва ҳудудий ички ишлар бошқармалари штат бирликларини қисқартириш эвазига барча туман, шаҳар ички ишлар бўлимларининг ташкилий тузилмалари кучайтирилиб, юзага келаётган тезкор вазиятга самарали таъсир ўтказа оладиган такомиллаштирилган тизим яратилди. 

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи Қутбидин Бурҳоновнинг сўзларига кўра, фуқароларга қулайликлар яратиш, ички ишлар органларини аҳолига яқинлаштириш орқали жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини тизимли ташкил этиш мақсадида ички ишлар бўлимларидан олисда жойлашган аҳоли пунктларида қўшимча 175 та ички ишлар бўлими ҳамда 824 та таянч пункти ташкил этилган. Профилактика инспекторлари сони 1 минг 102 нафарга оширилди, вазирлик ҳузурида Тергов департаменти, жойларда эса суриштирувчилар институти шакллантирилди. 

2017 йилда мамлакатимизда аввалги йилга нисбатан жиноятлар сони 15,7 фоиз камайди. Ўтган йил давомида 1 минг 79 та маҳаллада умуман жиноят содир этилмади. 

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида билдирилган асосли ва танқидий фикрларидан сўнг юртимиздаги мавжуд патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари стационар постларининг 74 таси тугатилди. Ўтган йилда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан 3,7 миллиондан ортиқ қоидабузарлик ҳолати аниқланди. 

Ходимларни видеокамера мосламалари билан таъминлаш вазифалари бўйича ишлар давом эттирилмоқда. Айни пайтда бу мосламаларнинг техник талаблари ўрганилмоқда. Шунингдек, ҳужжатларни мослаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Маълумки, бу ишлар учун жорий йилнинг 20 сентябрига қадар муҳлат берилган. 

Қўриқлаш бош бошқармаси томонидан 25 минг 331 халқ хўжалиги объекти ва 10 мингга яқин хонадон қўриқланмоқда. Қўриқлаш хизмати томонидан савдо нуқталари, бозорлар, умумий овқатланиш тармоқлари, мактаблар, ўрта махсус ўқув юртлари, маданият ва истироҳат боғларида видеокузатув мосламалари ўрнатилиши натижасида 2 мингга яқин жиноятнинг олди олинди. 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йилнинг 14 февралдаги “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқубузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори асосида жамоат тартибини сақлаш, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмаларнинг бузғунчи таҳдидларни барвақт аниқлаш бўйича якдил ҳаракатларини таъминлаш ишлари йўлга қўйилади. 

Қарорга мувофиқ Тошкент шаҳрида ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари ва ички ишлар бўлимлари тузилиб, уларнинг бевосита аҳоли ва депутатлар олдидаги ҳисобдорлиги тизими ўрнатилди. 
 

Нурилло Насриев, ЎзА
 

Манба: ЎзА

Поделиться