Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бугун қайси янги қонунлар кучга кирди?

2018-04-03 | Жамият

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан маъқулланган қонунлардан учтасига 2018 йил 2 апрелда имзо чекди. 

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғриси»да қонун шулардан биридир. 

Мазкур қонунга кўра, 18 апрель – Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни этиб белгиланди. 

Президент имзолаган навбатдаги қонун Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида уч давлатнинг Давлат чегаралари туташган нуқтаси ҳудуди тўғрисидаги Шартномани (Самарқанд, 2017 йил 10 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида»дир. Ушбу қонун билан мазкур Шартнома ратификация қилинди. 

Шунингдек, «Ўзбекистон Республикаси билан Афғонистон Ислом Республикаси ўртасида фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Шартномани (Тошкент, 2017 йил 5 декабрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига биноан қонун номида акс этган Шартнома ратификация қилинди. 

Бугун матбуотда эълон қилинган мазкур қонунлар кучга кирди. 

 

Манба: ЎзА

Поделиться