Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Форишда хотира турнири ўтказилди

2018-04-03 | Жамият

Юртдошимиз Рустам Аҳлиддинов мамлакатимизда халқ таълимини юксалтириш, ёшларни комил инсонлар қилиб вояга етказишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган инсонлардан бири.

У 1955 йил 20 мартда таваллуд топди. Ўрта мактабни тамомлагандан кейин 1971 – 1972 йиллар Сирдарё вилояти Оқолтин туман газетасида адабий ходим бўлиб меҳнат фаолиятини бошлади. Кейинчалик Самарқанд давлат университети рус филологияси факулътетида таҳсил олди. У 1979 йилдан 2010 йилгача республика Халқ таълими вазирлигида методистликдан вазирнинг биринчи ўринбосарлигигача бўлган йўлни босиб ўтди.

Меҳнат фаолияти давомида АҚШ, Германия, Франция, Англия, Хитой, Япония, Австралия, Голландия, Шотландия, Корея, Саудия Арабистони, Туркия, Малайзия, Филиппин каби давлатларда ўтказилган халқаро анжуманларда Ўзбекистон таълим тизими истиқболларига оид маърузалари билан қатнашиб, мамлакатимиз таълим тизимидаги ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилди.

Рустам Аҳлиддинов ўзидан яхшилигу унутилмас хотиралар, эсдан чиқмайдиган ишлар қолдирди.

Ўхум қишлоғида юртдошимиз, фидойи инсон Рустам Аҳлиддинов хотирасига бағишлаб футбол бўйича хотира турнири ўтказилди. Хотира турнирида «Боғдон» маҳалласи, Арнасой, Зафаробод, Мирзачўл, Навоий вилояти Нурота тумани, Юқори Ўхум, Ўрта Ўхум, Сиртикон, Порашт қишлоқлари футбол жамоалари ўзаро беллашдилар.

Қизғин курашлар остида ўтган мусобақада Зафаробод тумани футбол жамоаси барча рақиблар устидан ғалаба қозониб, 1-ўринни эгаллади. Юқори ва Ўрта Ўхум жамоаларига 2, 3-ўринлар насиб этди.

Хотира турнирида 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган жамоаларга кубок ҳамда пул мукофотлари топширилди.

 

Воҳиджон ШАВҚИЕВ,

туман болалар ва ўсмирлар

спорт мактаби директори

Манба: Жиззах вилояти ҳокимлиги

Поделиться