Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Самарқанд давлат чет тиллар институтида "Карьера кунлари-2018" меҳнат ярмаркаси ўтказилди

2018-04-03 | Жамият

2018 йил 30 март куни Самарқанд давлат чет тиллар институтида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017-2021 йилларга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 июндаги "2005/2006 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрсида"ги ПҚ-92-сон қарорининг 6-банди, 2012 йил 10 декабрдаги "Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1875-сон қарори, амалдаги "Кадрларни давлат грантлари асосида мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисида Низом»га мувофиқ "Карьера кунлари – 2018" меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Тадбирда вилоятдаги барча иш берувчи ташкилотлар иштирок этишди, жумладан вилоят Халқ таълими бошқармаси (барча туман ХТБ кадрлар бўлими бошлиғи), вилоят Касб-ҳунар таълими бошқармаси (инглиз тили мутахассисига эҳтиёжи бўлган коллежлар), вилоят мактабгача таълим бошқармаси (инглиз тили мутахассисига эҳтиёжи бўлган барча МТМлари мудирлари), вилоят божхона бошқармасининг кадрлар бўлими инспектори, “CATIA” фирмаси директори, “Korea tur” фирмаси директори ва бошқа туристик фирмалар иштирок этишди.

2017/2018 ўқув йилида Самарқанд давлат чет тиллар институтида бакалавр йўналиши бўйича битирувчилар сони 559 нафар бўлиб, 173 нафари давлат гранти, 386 нафари тўлов-шартнома асосида магистратура мутахассислиги бўйича 42 нафар бўлиб, улардан 5 нафар давлат гранти 37 нафари тўлов-шартнома асосида таҳсил олмоқда. Бугунги тадбир натижасида 220 нафардан ортиқ битирувчимиз ташриф буюрган ташкилотлар билан ўзаро келишув шартнома имзоладилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться