Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Аҳоли томорқа хўжалигидан самарали фойдаланиш тизими бўйича ўқув амалий семинар ўтказилди
2018-04-04 | Жамият
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Солиқ қўмитаси ҳамкорлигида аҳоли томорқа хўжалигидан самарали фойдаланиш тизими бўйича ўқув амалий семинар ўтказилди.
Ўқув семинарда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан аҳоли томорқа хўжаликларига масъул бўлган барча ишчи гуруҳ аъзолари таклиф этилди.
Ўқув семинарда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 18 мартадаги “Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 205-сон қарор ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг (Бош вазир ўринбосари Ж.А.Қўчқоров) 2018 йил 31 мартдаги 3-сон баёни ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ва галдаги вазифалар белгилаб берилди.
Қарор ижроси юзасидан дехқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар белгиланиб, тизим ходимлари уйма-уй юриб, ахолининг томорқа ерларини ўрганиш ва махсус далолатнома тўлдириб уни электрон базага киритиш вазифалари белгиланди.
Бу борада Ахборот технологиялар ва комуникациялар вазирлиги ва бошқа тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда махсус электрон дастур ишлаб чиқилганлиги ва ижросини таъминлаш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа бюджет ташкилотларида ишлаётган ходимларнинг шахсий томорқа ер участкаларида мевали дарахт ва экинлар экилиши бўйича кунлик мониторинг ишларини юритиш;
Молия вазирлиги, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан ҳар бир туманда баҳорги мавсумда намунавий лойиҳа ва маҳаллий хом-ашё асосида ихчам иссиқхоналар қурилиши бўйича назорат ишларини тизимли олиб бориш ҳамда солиқ идоралари томонидан ташкил этилган ва этилаётган “Томорқа хизмат” корхоналари тўғрисида кунлик ахборотларни мувофиқлаштириш;
Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Статистика, молия, ғазначилик, пенсия бўлимлари, тижорат банклари ходимларидан иборат махсус ишчи гуруҳларини тузган ҳолда “Экин экиш ойлиги” давомида аҳоли томорқаларида экинлар экилишини уйма-уй юриб мониторингни юритиш
Бунда:
шаҳар ва туманлар ҳокимларининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан кам таъминланган оилаларга берилган мевали ва бошқа кўчатлар экилганлигини тўлиқ ўрганиш; бюджет ташкилотлари ходимларининг камида 20 фоизини қамраб олган ҳолда томорқасида экин экилганлигини ўрганиш ишлари юзасидан аниқ вазифалар белгиланди.
Шунингдек, ўқув семинарда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири раҳбарлигида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Солиқ, Статистика қўмиталари ва Молия вазирлиги таркибидан иборат Республика ишчи гуруҳ штаби ташкил этилганлиги ва ушбу ишчи гуруҳларнинг ҳудудий таркиблари тизимли фаолият кўрсатиши юзасидан тушунтиришлар берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги