Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
35 нафар самарқандлик Ўзбекистон фуқароси бўлди
2018-04-04 | Жамият
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 6 мартдаги фармонига кўра, Самарқанд вилоятида яшовчи 35 нафар юртдошимиз Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди.
Самарқанд вилояти ҳокимлигида ушбу шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини тантанали топшириш маросими ўтказилди.
Тадбирда мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, юртимизда истиқомат қилаётган барча миллат ва элат вакилларининг аҳил-иноқ ҳаёт кечириши учун зарур ҳуқуқий асос, кенг имкониятлар яратилгани таъкидланди.
Президентимизнинг кейинги икки йил давомида қабул қилган фармонларига кўра, кўплаб юртдошларимиз Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди. Жумладан, Самарқанд вилоятида ҳам 2017 йилда 27 нафар шахсга фуқаролик паспорти берилди. Бу йил уларнинг сафи яна кенгайди.
Ғолиб Ҳасанов, Алишер Исроилов (сурат), ЎзА
Манба: ЎзА