Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Муассаса фаолияти такомиллашмоқда

2018-04-04 | Жамият

Миллий матбуот марказида ўтказилган анжуман мамлакатимизда ягона ўлчовлар бирлигини таъминлаш ва ҳалқаро алоқаларни кенгайтириш истиқболларига бағишланди. 

“Ўзстандарт” агентлиги матбуот хизмати раҳбари А.Расулов, Ўзбекистон миллий метрология институти давлат корхонаси директори ўринбосари Л.Саидорипов ва бошқалар мамлакатимизда барча тизимлар қатори стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация соҳаларини такомиллаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Президентимизнинг 2017 йил 28 апрелдаги “Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон миллий метрология институти давлат корхонаси (“ЎзММИ” ДК) ташкил этилгани ҳам бу борадаги ишлар кўлами кенгаяётганидан далолат беради. 

Матбуот анжуманида мазкур давлат корхонасининг бир йиллик фаолияти, ютуқ ва режалари ҳақида батафсил маълумот берилди. 

Ўзбекистон миллий метрология институти давлат корхонаси мамлакат миллий эталонлар базасини такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича чораларни амалга оширмоқда. Айни кунда давлат корхонасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги синов ва сертификатлаштириш марказлари метрология бўлимлари ҳам фаолият юритмоқда. 

– Бугунги кунда Ўзбекистон миллий метрология институти давлат корхонасида 10 миллий бошланғич эталон мавжуд бўлиб, бу юртимиздаги 700 дан ортиқ юқори аниқликдаги ўлчов воситаларини қиёслаш (калибрлаш) имконини беради, – дейди мазкур давлат корхонаси бўлим бошлиғи Ф.Маҳмудов. – Ҳозирги кунда мамлакатимизда ўлчов воситалари, усуллари ва натижаларига метрологик талаблар белгиланган 1 минг 750 дан ортиқ халқаро ва 20 дан ортиқ давлат стандартлари амалга киритилган. 2018-2021 йилларда миллий эталон базасини ривожлантириш учун 15 дона эталон харид қилинади. Бунинг натижасида хорижга олиб чиқилаётган юқори аниқликдаги ўлчов воситалари ўзимизда қиёсланади ва ортиқча сарф-харажатнинг олди олинади. 

Тадбирда давлат корхонасининг хорижий давлатлар билан ҳамкорлиги, шунингдек, соҳани такомиллаштириш мақсадида “Ўзстандарт” агентлигининг метрология бўйича Метрик конвенцияга аъзо бўлишни ўрганиш натижалари тўғрисидаги қарор лойиҳаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Метрология тўғрисида”ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳақида ҳам маълумотлар берилди. 

 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться