Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари диққатига

07.08.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Ўзбекистон делегацияси – Туркманистонда

07.08.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Туркманистон Маданият вазирлигининг таклифига кўра, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг ўринбосари К.Акилова бошчилигидаги делегация Туркманистоннинг тарихий ва маданий бойликлари билан танишиш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда Ўзбекистон – Туркманистон ўртасидаги икки томонлама маданий алоқаларни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида ушбу давлатга ташриф буюрди.

Қорақалпоғистонда коррупцияга қарши кураш мавзусида тадбир ўтказилди

07.08.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Ҳозирги вақтда дунё ҳамжамиятини қийнаб келаётган глобал муаммоларнинг бири – коррупция ҳисобланади. Аслида, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир қилувчи хавфли жиноий ҳодисанинг кўп тарқалган турига кирадиган коррупция иллати ҳар қандай давлатнинг ривожланишига салбий таъсирини кўрсатади.

Прокурор-тергов ходимлари малакасини ошириш бўйича ўқув семинари ўтказилди

07.08.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Бош прокуратурада прокурор-тергов ходимлари малакасини ошириш мақсадида эксперт ва мутахассислар иштирокида видеоконференцалоқа режимида ўқув семинари ташкил этилди.

Мулоқот самарали бўлди

07.08.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсунов Навбаҳор тумани ёшлари билан учрашди. 

Вазир аҳоли муаммоларини ҳал этишга кўмаклашади

06.08.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири ҳар шанба куни қабулидаги фуқаролар сўзларига қулоқ тутади, муаммоларини ҳал этишга кўмаклашади, таклифларини қабул қилади.

Эркин Турдимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қўшработ туманини ўрганишни бошлади

06.08.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов ташаббуси билан ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг боришини ўрганиш, аҳоли турмуш тарзи билан яқиндан танишиш ва уларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш мақсадида ташкил этилган жамоатчилик назорати гуруҳлари 6 августдан вилоятнинг Қўшработ туманида ўрганиш ишларини бошлади.

Вазирликда «Буюк Келажак» экспертлари кенгаши билан учрашув ташкил қилинди

06.08.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида «Буюк Келажак» экспертлар кенгаши ҳамда «КПМГ» компанияси вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

“Ўзбекнефтгаз” АҚШ компанияси билан муҳим келишувга эришди

06.08.2018ЖамиятМанба: ЎзА

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти АҚШнинг “Honeywell UOP” компанияси билан МТО ва Separex технологияларини қўллаш бўйича келишувга эришди. 

Тожикистон делегацияси Самарқанд шаҳрида

06.08.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Жорий йилнинг 3 август куни Тожикистон Республикаси Маданият вазири Орзумбекзода Шамсиддин бошчилигидаги Тожикистон Республикасининг "Дўстлик" делегацияси Самарқанд халқаро аэропортида карнай-сурнай садолари остида, тантанали кутиб олинди.

Депутатлар халқ орасида

06.08.2018ЖамиятМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Депутатларнинг жойларда аҳоли билан юзма-юз  мулоқотлар ўтказиши, фуқароларни қийнаётган муаммоларини тинглаб, уларга қонун доирасида ижобий ечим топиш, бугунги кунда анъанага айланди. Бу борада партиянинг Олмазор тумани Кенгаши депутатлари ҳам жонбозликни қўлдан бой беришмаяпти. Барчамиз кўриб, гувоҳи бўлиб турибмизки, бугуннинг депутати халқ орасида одамлар дарду ташвиши, турмуш фаровонлиги йўлида тинимсиз ҳаракатдалар.

Ватанимизнинг метин томири

06.08.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Президентимиз ташаббуси билан 2017 йилдан эътиборан ҳар йили август ойининг биринчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни сифатида кенг нишонланмоқда. Шамолдек тезкор, учқур электропоездда манзил сари борар эканмиз, бу сафар замирида қанчадан-қанча темирйўлчилар, қурувчи ва муҳандис, йўлсозларнинг машаққатли, фидокорона меҳнати мужассам экани ҳақида кўп ҳам ўйлаб ўтирмаймиз.

Хитой сафари: қуёш панелларини ишлаб чиқарувчи компания тажрибаси ўрганилди

03.08.2018ЖамиятМанба: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Шу кунларда хизмат сафари билан Хитойнинг Сичуан провинциясида бўлиб турган вилоятимиз ҳокими Баҳодир Пўлатов бошчилигидаги делегация аъзолари Чэнду шаҳридаги Tongwei Solar (TW SOLAR) Co. Ltd​ компаниясига ташриф буюрди.

Қовун сайлида табаррук замин саховати намоён бўлди

03.08.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Қадим Бухоронинг Абу Али ибн Сино номидаги фавворалар хиёбонига туташ ҳудудда Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб анъанавий қовун сайли фестивали бўлиб ўтди.

Адлия вазири Ping Pong Global Limited компанияси вакиллари билан учрашди

02.08.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.Давлетов, Давлат хизматлари агентлиги директори Х.Тўрахўжаев Ping Pong Global Limited компанияси вакиллари Жайн Сиддхартха ва Воҳид Алимирза билан учрашди.

Самарқанд янада обод ва кўркам бўлади

02.08.2018ЖамиятМанба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Самарқанддан хорижлик ва маҳаллий сайёҳларнинг қадами йил давомида узилмайди. Демак, шу юртнинг тоза-озодалиги, ободлиги, аҳолиси учун зарур турмуш шароити яратилиши жуда муҳим.

Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари диққатига

02.08.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 16 манзили бўйича жойлашган Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг жорий йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти якунларига ва 2018 йил иккинчи ярим йиллигидаги устувор йўналишларига бағишланган матбуот анжуманлари ўтказилади:

Бир кунда 255 нафар абитуриент тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли тест синовларидан четлаштирилди

02.08.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг биринчи куни - 1 августда ўтказилди ва тўлиқ якунланди. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ЎзА мухбирига маълум қилди. Тест синовларида 23 та олий таълим муассасаларининг 154 та таълим йўналишида 58 минг 985 нафар абитуриент иштирок этди, турли сабабларга кўра 1393 нафар абитуриент тест синовларига келмаган.

ДХМ томонидан кўрсатиладиган хизматлар сони яна ортади

01.08.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Давлат хизматлари агентлиги томонидан тизимга доир қарорлар лойиҳалари ишлаб чиқилди.