Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Депутатлар халқ орасида

2018-08-06 | Жамият

Депутатларнинг жойларда аҳоли билан юзма-юз  мулоқотлар ўтказиши, фуқароларни қийнаётган муаммоларини тинглаб, уларга қонун доирасида ижобий ечим топиш, бугунги кунда анъанага айланди. Бу борада партиянинг Олмазор тумани Кенгаши депутатлари ҳам жонбозликни қўлдан бой беришмаяпти. Барчамиз кўриб, гувоҳи бўлиб турибмизки, бугуннинг депутати халқ орасида одамлар дарду ташвиши, турмуш фаровонлиги йўлида тинимсиз ҳаракатдалар.

Маълумки, партиянинг “Адолат-қонун устуворлиги” лойиҳаси доирасида ҳафтанинг чоршанба кунларида туман Кенгашларида депутатлар билан биргаликда маҳаллаларда учрашувлар ўтказилиб келинмоқда. Бу жараёнда фуқаролардан тушаётган мурожаатлар, таклифлар атрофлича ўрганилиб, айримларини шу жойнинг ўзидаёқ ҳал этилаётгани қувонарлидир.  Бу эса депутатлар кўмаги билан халқ манфаатларини таъминланишида муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

Хусусан, Олмазор тумани Кенгашидаги ишчи гуруҳ аъзолари “Абу Бакр Шоший” ва “Ҳофиз Кўҳакий” маҳаллалари аҳли билан суҳбатда бўлишди. Унда  фуқаролар Мирсаид Абдуллаев ҳамда Рихсибой Йўлдошевлар бугунги кунда ногиронлик аравачасини олишда муаммоларга дуч келаётганини билдиришди.

Туман Кенгаши депутати Луиза Ҳикматова шу оннинг ўзидаёқ ушбу фуқароларнинг ногиронлик ҳолатини ўрганиб чиқди. Уларга енгиллик яратиш мақсадида депутат тезкорлик билан туман Соғлиқни сақлаш бўлимига депутатлик сўровини юборди. Ўз навбатида тегишли ташкилот ҳам қисқа фурсатларда мурожаатга ижобий жавоб қайтарди.  Натижада бугунги кунда юқорида келтирилган фуқаролар ногиронлик аравачаси билан таъминландилар. Албатта, фуқаролар ҳам депутатнинг бундай амалий кўмагидан кўнгиллари шод бўлди.

-Ногиронлигим сабаб неча йиллардан буён қийналар эдим. Депутат ёрдами билан ногиронлик аравачасига эга бўлдим, - дейди Мирсаид Абдуллаев. – Ҳозирда қулайликка эга бўлганим сабаб,  соғлигимда бироз бўлсада тетикликни ҳис этмоқдаман. Саҳий тадбиркорларимиз, депутатларимиз орасида мана шундай инсонлар манфаатларини ўйлаб, ёрдам қўлини чўзувчилари кўпаяверсин.

Шунингдек, депутат Олмазор тумани ҳудудидаги Сағбон кўчасидан Чорсу йўналишига қатновчи автотранспорт воситаларининг ҳолати билан танишиб чиқди. Ўрганиш жараёнида ҳудудда кўплаб йўл ҳаракати қоидалари бузилаётганлиги, автоҳалокатлар содир бўлаётганлиги маълум бўлди. Шунга кўра депутат Л.Ҳикматова одамларга қулайлик яратиш, ҳалокатларнинг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бошқармасига депутатлик сўровини юборди. Айни кунларда мутасадди ташкилот томонидан мазкур ҳудудда йўналиш бўйича тезкорликни камайтириш белгисини ўрнатилиши юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда.Уйлаймизки, тез орада мурожаат ўз ечимини топиб, аҳоли учун яна бир қулайлик яратилади.

Албатта, депутатлар томонидан халқ орасида улар билан ёнма-ён бўлиб, бажарилаётган ишлар аҳолининг турмуш фаровонлигини янада яхшилаш йўлида хизмат қилмоқда. Бунда маҳаллий Кенгашлардаги депутатлар ҳам одамлар розилигига эришиш, уларнинг хоҳиш-истакларини рўёбга чиқариш борасида фаоллик билан ёндашсалар мақсадли бўлар эди. Шунингдек, партиянинг Олмазор тумани Кенгашидаги депутатларга эса, мана шундай масъулиятли йўлда эзгу амалларингиз кўпаяверсин, деймиз.

 

Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби    

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться