Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Хитой сафари: қуёш панелларини ишлаб чиқарувчи компания тажрибаси ўрганилди
2018-08-03 | Жамият
Шу кунларда хизмат сафари билан Хитойнинг Сичуан провинциясида бўлиб турган вилоятимиз ҳокими Баҳодир Пўлатов бошчилигидаги делегация аъзолари Чэнду шаҳридаги Tongwei Solar (TW SOLAR) Co. Ltd компаниясига ташриф буюрди.
Ташриф давомида қуёш панеллари ишлаб чиқарувчи ушбу йирик компаниянинг қайта тикланадиган энергетика соҳасидаги муваффақиятли лойиҳалари, энергия манбаларини яратадиган замонавий технологиялардан фойдаланиш самарадорлиги билан танишилди.
Компания раҳбарияти билан ўтказилган мулоқот чоғида вилоятимизнинг муқобил энергия манбалари соҳасидаги салоҳияти, қуёш энергетикасини ривожлантириш, шу жумладан қуёш электростанцияларини бунёд этиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишдаги мавжуд имкониятлар ҳақида сўз юритилди.
Мулоқот якунида қуёш энергетикасини ривожлантириш бўйича истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан икки томонлама ҳамкорлик ўрнатишга келишиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, вилоят делегациясининг Сичуан провинциясига сафари давомида ҳозирча Хитойнинг 5 та йирик саноат корхонаси билан 87 миллион долларлик шартномалар имзоланди.
Манба: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги