Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тожикистон делегацияси Самарқанд шаҳрида

2018-08-06 | Жамият

Жорий йилнинг 3 август куни Тожикистон Республикаси Маданият вазири Орзумбекзода Шамсиддин бошчилигидаги Тожикистон Республикасининг "Дўстлик" делегацияси Самарқанд халқаро аэропортида карнай-сурнай садолари остида, тантанали кутиб олинди.

Мартабали меҳмонларни кутиб олиш учун Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов бошчилигидаги ижодкорлар, санъат усталари олимлар ва ёшлардан иборат гуруҳ Самарқанд халқаро аэропортига чиқдилар.

Тожикистон Республикасидан ташриф буюрган мартабали меҳмонлар Самарқанд шаҳридаги зиёратини биринчи бўлиб Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади. Ҳозирда меҳмонларнинг Самарқанд шаҳрига саёҳати давом этмоқда.   

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться