Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ўзбекнефтгаз” АҚШ компанияси билан муҳим келишувга эришди

2018-08-06 | Жамият

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти АҚШнинг “Honeywell UOP” компанияси билан МТО ва Separex технологияларини қўллаш бўйича келишувга эришди. 

Албатта, акциядорлик жамиятининг “Honeywell UOP” компанияси билан бундай ҳамкорлиги давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг май ойида АҚШга қилган расмий ташрифи доирасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича АҚШнинг қатор компаниялари билан эришилган келишувларга боғлиқдир.

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг ахборот хизмати маълум қилишича, томонларнинг келишувига асосан 3,2 миллиард АҚШ доллари қийматига эга лойиҳани амалга ошириш бўйича масалани ўрганиш кўзда тутилган. МТО (метанолдан олефинга) технологиясини қўллаш орқали табиий газдан метанолни, метанолдан олефинни ҳамда олефиндан бошқа маҳсулот олиш бўйича ишлаб чиқариш комплексидир. Лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш натижаларига кўра, МТО технологияси лицензия эгаси бўлмиш “Honeywell UOP” компанияси билан кейинги ҳамкорлик шакллари муҳокама қилинади.

Separex мембранавий тизимлар табиий газ таркибидан сув ва кислотали газни чиқариб ташлаш учун ишлатилади. Тизимлар бурма қилиб ўрнатилган мембранали элементларга эга блокли асосда етказилади. Компания мутахассисларнинг таъкидлашича, Separex мембранавий тизимларнинг эритувчи моддаларда ишлайдиган оддий процессорлардан фарқ қилувчи афзалликлари шундаки, қайта ишланаётган табиий газ сифати анча юқори ҳамда капитал ва эксплуатацион ҳаражатлар анча паст.

Ушбу фикрлардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, “Honeywell UOP” компаниясининг “Separex” технологияси “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг газни қайта ишлаш корхоналари учун жуда муҳимдир.

Ўзаро англашув меморандумига мувофиқ, “Honeywell UOP” компанияси “Separex” газ ажратувчи блокнинг тажриба-саноат синовини “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти корхоналаридан бирида ўтказади. Олинган натижа асосида ушбу технологияни мамлакатимиздаги бошқа газ қайта ишлаш корхоналарида жорий этиш масаласи кўриб чиқилади.

 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться