Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Эркин Турдимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қўшработ туманини ўрганишни бошлади

2018-08-06 | Жамият

Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов ташаббуси билан ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг боришини ўрганиш, аҳоли турмуш тарзи билан яқиндан танишиш ва уларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш мақсадида ташкил этилган жамоатчилик назорати гуруҳлари 6 августдан вилоятнинг Қўшработ туманида ўрганиш ишларини бошлади.

Бундан аввал мазкур гуруҳлар 24 июль – 1 август кунлари Пахтачи туманида фаолият олиб бориб, аҳоли хонадонлари, маҳаллалар, таълим ва тиббиёт муассасаларида бўлиб, реал ҳолат билан яқиндан танишди, одамлар билан суҳбатлашди. Тумандаги 27 минг 521 та хонадон эгалари билан мулоқот қилиб, уларнинг дарду ташвишлари билан қизиқди. Ўрганиш ва суҳбат жараёнида 7 минг 500 дан зиёд турли муаммолар аниқланди.
 
Жамоатчилик назорати гуруҳларининг ўрганиш якунлари вилоят ҳокими иштирокида муҳокама қилиниб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича туман ҳокимлиги, тегишли вилоят ташкилотларига топшириқлар берилди.
 
Вилоятдаги давлат ва жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакилларидан иборат гуруҳлар бугун эрта тонгдан тумандаги 39 маҳаллага чиқиб, уйма-уй юришни бошлади. Жамоатчилик назорат гуруҳлари ишини вилоят ҳокимининг икки ўринбосари мувофиқлаштириб бормоқда.
 

Ғ.Ҳасанов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться